Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади
Тадбиркорлик соҳаси бўйича 2025 йил учун давлат дастури шакиллантирилмоқда. Ушбу дастур янги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган.
Шу муносабат билан, Андижон вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси хамда шаҳар, туман ҳокимликлари инвестиция бўлимларида штаблар ташкил қилинган.
Бундан ташқари, 2024 йил 7 декабрь, шанба куни вилоят ҳокими Абдураҳманов Шуҳратбек Қўшақбоевич иштирокида "Тадбиркорлик куни" доирасида янги лойиҳалар амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиши белгиланган.
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!
Агарда Сиз ўзингизда мавжуд янги лойиҳани амалга оширмоқчи бўлсангиз ёки амалга ошираётган лойиҳаларингизда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Сизни "Тадбиркорлик куни" доирасидаги учрашувга таклиф этамиз.
Фаолиятингиздаги муаммолар масалалар атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши ва янги лойиҳангиз қўллаб-қувватланишини маълум қиламиз!
Мурожат учун телефон рақамлари:
+998 91-484-00-07
+998 99-107-63-00
Саҳифа: @sh_abdurahmonov