🎉 "ART SOFT TEX CLUSTER" фермер хўжалиги BCI томонидан BCI пахта ишлаб чикарувчи макомини кулга киритди.
Маълумки Cotton Campaign томонидан ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор қилингандан буён халқаро ташкилотлар ва шу жумладан, кийим брендларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиши ортди. Дунё тўқимачилик бозорида айнан экологик тоза маҳсулотга бўлган талаб ошиб бораётганини ҳисобга олинса BCI стандартлари асосида етиштирилган пахта ва ундан ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотларни экспортини ошириш муҳимдир.
BCI – халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, пахта етиштириш амалиётини такомиллаштириш, жумладан, пахта етиштиришнинг атроф муҳитга ва инсонларга таъсирини камайтиришга қаратилган. H&M, Leviʼs, Adidas, Nike ва бошқа шу каби кўплаб таниқли кийим брендлари трикотаж ва бошқа маҳсулотларида BCI дастури бўйича етиштирилган пахта хомашёсидан кенг фойдаланишади.
Ўзбекистон пахтасига бутун дунёда талаб катта, ҳозир BCI – “Яхшиланган пахта” стандарт тизими асосида етиштирилган пахта етказиб беришнинг айни вақти.
Жаҳон тўқимачилик саноати вакиллари ўзбек пахтасининг юқори сифатга эгалигини яхши билашади. Уларни бундан ташқари яна иккита жиҳат қизиқтиради. Бу пахтачиликда шаффофлик ва муносиб меҳнат шароити яратилганидир. Буларнинг бари кейинги йилларда тўлиқ таъминланмоқда. Айниқса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бартараф этилгани халқаро ҳамжамият томонидан олқишланяпти.
BCI стандартлари асосида етиштирилган пахта айнан шундай болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат иштирок этмаган шаффофлик ва муносиб мехнат асосида етиштирилган пахта хисобланади.