Forward from: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Она Ватанимиз истиқлолининг 33 йиллиги – мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTf='c6' rel='nofollow'>c6
Ҳурматли устозлар, азиз юртдошлар!
Она Ватанимиз истиқлолининг 33 йиллиги – мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин.
Муҳтарам Президентимиз бошчилигида озод диёримизда ҳар бир йил ҳамма соҳада улкан ютуқлар, туб ўзгаришлар, хайрли натижалар билан тарихга муҳрланаётгани бизни беҳад қувонтиради.
Ижтимоий давлат дея аталган Янги Ўзбекистонимиздаги ислоҳотлардан кўзланган мақсад инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир юртдошимизга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш, мамлакатимизни жаҳоннинг энг илғор давлатлари сафига олиб чиқишдан иборат.
Бу ўзгаришлар албатта эртанги кун эгаларининг бугунги таълим-тарбиясига чамбарчас боғлиқ.
Шундай экан, келажагимиз бунёдкорларининг ҳар томонлама баркамол вояга етишлари йўлида фидокорона меҳнат қилаётган қадрли юртдошларимизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар тилайман.
Осмонимиз ҳамиша бугунгидек мусаффо, юртимиз тинч, хонадонларимиз янада файз-у баракага тўлсин.
Барча ютуқларимизнинг пойдевори, ҳаётбахш манбаи саналган истиқлолимиз боқий бўлсин!
Яна бир бор байрам муборак, азизлар!
Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTf='c6' rel='nofollow'>c6