Андижон вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Андижон вилояти судларининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судининг сайёр мажлисида пробация хизмати назорати остида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Андижон вилояти судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар иштирокида одил судловни амалга ошириш, тизимда гендер тенгликни таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган очиқ мулоқотдан лавҳа

Сайт I Telegram


8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан видеоконференцалоқа тарзида байрам тадбири ташкил этилди. Тантанали маросимда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ва бошқалар тизимда фидойилик билан фаолият кўрсатиб келаётган барча аёл-қизлар ва фахрийларни самимий муборакбод этдилар.

Шундан сўнг ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси билан одил судловни таъминлашга катта ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ аёл судьялар “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Жумладан, Андижон вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Умидахон Имомова ана шундай эътирофга сазовор бўлди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Андижон вилояти суди раиси Фарҳоджон Ғаниев, вилоят судининг судьялари Алишер Мадаминов, Акмал Алижонов ва бошқалар тизимда фаолият кўрсатаётган опа-сингилларни гўзаллик ва нафосат байрами билан қутлаб, эзгу тилакларини изҳор қилдилар.

Суд идораларида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларнинг одил судловни амалга ошириш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Сайт I Telegram




Ш.Ҳидоятованинг фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилган билдириши юзасидан

Видеолавҳа орқали чиқиш қилган шахс – Ш.Ҳидоятованинг синглиси А.Хошимова жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани судининг 2023 йил 25 июлдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) 2-қисми билан айбли деб топилиб, шу кодекснинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган. Бу ҳақда Ш.Ҳидоятованинг ижтимоий тармоқда чиққан аввалги билдиришига берилган расмий муносабатда ҳам маълум қилинганди.

Андижон вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 20 декабрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Шундан сўнг А.Хошимова ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш тартибидаги шикоятида айбсизлиги ҳақида важлар келтириб, қилмишида жиноят таркиби бўлмагани сабабли Жиноят-процессуал кодекси 83-моддасининг (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Шунингдек, жабрланувчи М.Урайимова тафтиш тартибидаги шикоятида А.Хошимова асоссиз равишда жазодан озод қилинганини билдириб, қонуний жазо тайинлашни сўраган.

Жиноят иши Андижон вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан кўриб чиқилган ҳамда ушбу инстанциянинг 2025 йил 12 февралдаги ажримига кўра, қуйи суд қарорлари ўзгаришсиз, судланувчи ва жабрланувчининг тафтиш тартибидаги шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ўз навбатида билдириш муаллифига юқоридаги видеолавҳа суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун аҳамият касб этмаслиги, қарорларнинг қонунийлиги, асослиги ва адолатлигига фақатгина юқори инстанция суди баҳо беришини эслатган ҳолда, тафтиш инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram


“Иқбол” газетасининг 2025 йил 27 февраль кунги 4-сонида жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг тергов судьяси Шоҳруҳ Ваҳобовнинг “Қимор келтирган ташвиш” сарлавҳали, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди раиси Хуршидбек Исомиддиновнинг “Юридик аҳамиятга эга бўлган факт: мазкур турдаги ишлар судда қай тартибда ҳал этилади?” сарлавҳали мақолалари чоп этилди

Сайт I Telegram


Андижон вилояти маъмурий судида Олий суд Пленумининг 2024 йил 16 декабр кунги қарорлари мазмун-моҳиятига бағишланган семинар машғулоти ўтказилди. Унда Кадастр, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими мутахассислари, шунингдек, бошқа дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Семинарда маъмурий судларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан боғлиқ ишларни кўришда қонунчиликка асосан эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Олий суд Пленумининг айрим қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Пленум қарорида назарда тутилган жиҳатлар хусусида фикр алмашилди.

Сайт I Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Менда савол бор | “Қонунчиликка кўра, юридик шахслар ҳам меросхўр бўлиши мумкинми?”

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди судьяси Мамлакатхон Тошматова жавоб беради

Сайт I Telegram


Андижон вилояти судида меҳнат қонунчилиги нормаларини суд амалиётида қўллаш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда Андижон вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, юридик таъминлаш гуруҳи, бошқа бир қатор соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди.

Семинарда вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Акмал Алижонов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси Шерзод Араббоев кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумотларни тақдим этди.

Жумладан, кейинги пайтларда фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар салмоғи ортиб бораётир. Биргина 2024 йилнинг ўзида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан бевосита ишга тиклаш билан боғлиқ 115 та, иш ҳақи ундиришга доир 45 та, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик ҳолати юзасидан 1 та ҳамда бошқа меҳнат низоларига оид 29 та фуқаролик иши кўриб чиқилган. Мазкур низоларнинг 84 таси қаноатлантирилиб, даъвогарларга иш ҳақи учун 3 миллиард 322 миллион сўмдан зиёд маблағлар ундириб берилган. Шунингдек, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ортидан ходимнинг маънавий зарар ундириш билан билан боғлиқ талаблари бўйича 282 миллион сўмлик маблағлар ундириш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

Семинарда меҳнат низолари келиб чиқишига сабаб бўлаётган ҳолатлар хусусида сўз юритилди. Айни турдаги даъволар бўйича судларга мурожаат этиш муддатлари, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари, бу борадаги қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайт I Telegram



11 last posts shown.