Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кўтарилади
Бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. "Ўзгидромет" хабарига кўра, куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кундузи +8...+13 даражадан кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага пастдир.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +2...+7 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +15...+20 даражагача кўтарилади.
30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+6, кундузи +13...+15 даража бўлади.
31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+6, кундузи +16...+18 даража бўлади.
Канал👉 @Vodiyolam