АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИШ ҲАҚИДА
Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.
Кетар вақтида андоғ бўлди ҳоли,
Вузуъ айларга йўқ эрди мажоли.
Эшитти чун азоне бобашорат,
Деди: «Ё Оиша, қилдир таҳорат»
Таҳоратдин сўнг ул шоҳи улул азм,
Жамоатға борурға айлади жазм.
Қадам босмай туриб, кетти ўзидин
Арақ сайлон эди гулдек юзидин.
Ўзига келди, боз етди таҳорат,
Яна кўптики, то топқай жамоат.
Қадам босмай туриб, ул соҳиби роз,
Ўзидин кетти дармон йўқидин боз.
Анингдек Мустафо қўрқунчидин ул,
Вузуъ қилди, ўзидин кетди уч йўл.
Нафас чиққунча то қутлуғ танидин,
Ҳилоф этмади бир қил айғонидин.
Суюклик бандаси, то бўлса маҳрам,
Бўлур қўрқинчи ортиқ, ишрати кам.
Агарчи анбиё бешак омондур,
Муборак диллари хавф ила қондир.
Вале уммат агар ғавси замондур,
Эсон кетмоғи охир даргумондур.
Агар олам ёруғдир сан сабабдин,
Қуёшдек титра доим хавфи Рабдин.
Сўфи ОЛЛОҲЁР қоддасоллоҳу сирруҳу
@alkavsaruz
Муҳаммадким муҳаббат кони эрди,
Ҳабиби Ҳақ, расул султони эрди.
Кетар вақтида андоғ бўлди ҳоли,
Вузуъ айларга йўқ эрди мажоли.
Эшитти чун азоне бобашорат,
Деди: «Ё Оиша, қилдир таҳорат»
Таҳоратдин сўнг ул шоҳи улул азм,
Жамоатға борурға айлади жазм.
Қадам босмай туриб, кетти ўзидин
Арақ сайлон эди гулдек юзидин.
Ўзига келди, боз етди таҳорат,
Яна кўптики, то топқай жамоат.
Қадам босмай туриб, ул соҳиби роз,
Ўзидин кетти дармон йўқидин боз.
Анингдек Мустафо қўрқунчидин ул,
Вузуъ қилди, ўзидин кетди уч йўл.
Нафас чиққунча то қутлуғ танидин,
Ҳилоф этмади бир қил айғонидин.
Суюклик бандаси, то бўлса маҳрам,
Бўлур қўрқинчи ортиқ, ишрати кам.
Агарчи анбиё бешак омондур,
Муборак диллари хавф ила қондир.
Вале уммат агар ғавси замондур,
Эсон кетмоғи охир даргумондур.
Агар олам ёруғдир сан сабабдин,
Қуёшдек титра доим хавфи Рабдин.
Сўфи ОЛЛОҲЁР қоддасоллоҳу сирруҳу
@alkavsaruz