Forward from: Rahimjon Rahmat
Жалолиддин Мангуберди биздан анча узоқдаги қаҳрамонимиз.
У Чингизхон қўшинларига қарши курашган.
Лекин бизлар (қозоқлар ҳам) Чингизхонни бобомиз деймиз.
Масалан, Фитрат Чингизхонни бобомиз деб ёзган.
Умуман, тарихимизни рус олимлари талқинисиз ўрганган жадидлар Чингизхонни ва унинг авлодларини душман деб атамаган, шунингдек, агар адашмасам, Жалолиддинни халқ қаҳрамони сифатида тақдим этмаган.
Жалолиддин қаҳрамон эмас, туркий ҳам эмас демоқчи эмасман, албатта.
Нега бизлар Убайдуллохонни эътиборли подшо эди, деб тилга олмаймиз?
Убайдуллохон - Шайбонийхоннинг кичик укаси Маҳмуд Султоннинг ўғли.
1533-1539- йилларда Бухоро хонлиги (Маворауннаҳр) ҳукмдори бўлган.
Убайдуллохон Шайбонийхонни бошини кесган Исмоил Савафийни мағлуб қилиб ватанимизда шиаликни тарқалишини олдини олган ва юртимизни ўз таъсирига олган форсийларни қувиб юборган.
Нега тарихчиларимиз Убайдуллохоннинг тарихимизда тутган ўрни ҳақида халққа таъсирли тушинтиришмаган?
Нега Бухоро шаҳридаги марказий кўчани Убайдуллохон деб номлашмаган?
Нега Тошкент шаҳридаги метро бекатларидан бирининг номи Убайдуллохон деб аталмаган?
Қўқон хонлиги ҳукмдори Умархон ҳақида "Қўқон шамоли" номли филм суратга олдиларинг. Асли Умархон тарихимизда шоира Нодиранинг турмуш ўртоғи сифатида тилга олинади, унинг бошқа буюк хизматлари йўқ.
Убайдуллохоннинг эса ватанимиз учун хизматлари анча салмоқли, жиддий.
Нега Убайдуллохон тўғрисида филм суратга олмайсизлар?
Rahimjon Rahmat