📢🌙Рамазонга тахминан бир ой қолди. Унга етиш ҳаммамизга насиб қилсин. Рамазондаги раҳмат, мағфират ва жаҳаннамдан омонда бўлиш кунларига муносиб бўлиш ҳам насиб қилсин. Унга ҳам қалбан, ҳам жисмонан тайёр бўлиш, яхшиликларини ўтказиб юбормаслик ҳар биримизга насиб бўлсин.
Рамазонда бутун дунёда тинчлик бўлсин, мусулмонларга нусрат ва тавфиқ берсин.
Хусусан Фаластин, Яман, Сурия, Ироқ ва бошқа мусулмон ўлкаларга тинчлик, рўшнолик ва сакинат келсин.
Очарчилик, қурғоқчилик, зилзила, сув тошқини каби офатлардан омонлик берсин.
Қалбларимизни бир-бирига улфат қилиб, биродарлик, омонлик ичида бўлиш насиб қилсин.
Худди Рамазон каби бу дунё ҳаёти ҳам саноқли кунлардан иборат. Унда шараф билан яшаш, ундан саломат қалб ва иймон билан ўтиш, чин дунёга ёруғ юз билан бориш насиб қилсин.
Вақтларимизга барака берсин.
💬@al_ahiratg