ЧОРШАНБА КУНИДАН БОШЛАБ ҲАРОРАТ КЎТАРИЛА БОШЛАШИ КУТИЛМОҚДА.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 4 март, сешанба кунидан бошлаб, совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан аста-секин чекина бошлаши ва ёғингарчилик тўхташи кутилади.
Ҳафта ўртасидан эса, ҳаво ҳарорати кўтарилиб, жума кунигача кундузи +14…+17 даражага етиши мумкин.
Хабарингиз бор, ўтган якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши бошланди ва у кеча, душанба куни ҳам давом этди.
Бугун, 4 март, сешанба кунига келиб, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туриши, ҳарорат –2…–7 даража совуқ атрофида бўлиши кутилади.
"Ўзгидромет"нинг таъкидлашича, бугун кундузи антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди. Ҳарорат +4…+7 даражагача кўтарилиши мумкин, аммо бу март ойи боши учун меъёрдан нисбатан пастдир, дейилади хабарда.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. 5–6 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жума куни республика бўйича баъзи жойларда (Фарғона водийсидан ташқари) яна ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Фақат Ўзбекистоннинг шимолида – Устюртда ва Оролбўйи ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан ҳарорат жадал кўтарила бошлаши ва 6–7 март кунларига бориб, кечалари +5…+8 даража, кундуз кунлари +14…+17 даража, жанубда эса, +20…+22 даража илиқни ташкил этиши кутилмоқда.
3 март ва 7 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда баъзида 23–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 4–6 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 7 мартда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 4 март куни кечаси –3…–5 даража совуқ, кундузи +5…+7 даража илиқ бўлиши кутилади. 5–7 март кунлари ҳарорат кечалари +4…+7 даражагача, кундуз кунлари +14…+17 даражагача кўтарилиши мумкин, дейилади хабарда.
БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!
AGROBLOGER канали:
@agrobloger