Ўрик навларини биласизми?
СУБХОНИ нави
Маҳаллий нав. 1959 йилдан Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган. Дарахтининг бўйи баланд, шох-шаббаси кенг пирамидасимон, кўчати экилгандан сўнг саккизинчи йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги – 110,1 ц/га, энг юқори ҳосилдор-лиги 133,3 ц/га ни ташкил этади.
Нав эртапишар, меваси июннинг биринчи ўн кунлигида етилади. Меваси кенг тухумсимон, ранги яшил тусли, оч зарғалдоқ, оч пушти ғубори бор.
Меваси йирик, ўртача вазни – 32 г. Эти тўқ сариқ, ўртача сершира, мазаси нордон-ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,5 балл.
Субхони ўриги қуритилгани қиммат бўлади. Туршак, баргак, қоқи шаклида анчайин даромадли мева саналади!
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
https://t.me/agro_hayot