Сабзи экинини ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75% бўлиши керак.
Кечки сабзи ёзнинг энг иссиқ пайтида, яъни июнь ойининг охири ва июльнинг бошларида сепилади, уларнинг илдизмева ҳосил қилиш даври кузги салқин кунларга тўғри келади. Шунинг учун кечки сабзи уруғи сепилгандан сўнг 2-3 кунгача марзанинг тепаси қорайгунча сув қўйилади. Орадан 2-3 кун ўтказиб, яна уруғ суви берилади. Бунда тупроқ намини ҳисобга олиб, суғориш муддатини бир суткадан ошириб бўлмайди.
Уруғ суви майсалар қийғос кўкаргунча берилади. Сабзи уч-тўрт марта суғорилганда майсалар ёппасига кўринади. Шундан кейин сентябрь ойигача ҳар 7-8 ва ундан кейинги даврда эса ҳар 10-12 кунда суғориб туриш лозим.
Сабзи экинлари мазкур тартибда суғорилиб борилса,
сизот суви чуқур жойлашган ерларда мавсумда 11-12, сизот суви юза участкаларда 6-8 марта суғорилади.
Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
t.me/agro_hayot