🔻
ТАРИФ ОКЛАД 200Сум🔻
Ассалому Алейкум ҳурматли ҳамкасблар!
Охирги вақтда Мис бойитиш фабрикаси ишчи ходимлари меҳнатни ташкил қилиш ва иш хақи (ООТиЗ) бўлимига,иш хақи хисобчиларимизга бир хил савол билан мурожаат қилиб келишмоқда,яъни
“Нима учун ишчи –ходимларимизнинг тариф ставкалари янги 2025 йилнинг январь ойидан пасайган?”
Сизларга содда қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламан:
Ҳар йилнинг бошида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан йил давомидаги байрамлар ва қўшимча дам олиш кунлари ҳисобга олинган ҳолда ҳафтасига 5 кунлик ишловчи ишчи-ходимлар ва ҳафтасига 6 кунлик ишловчи ишчи-ходимлар учун 1 йиллик иш вақти меъёрининг давомийлиги (яъни, годовая норма рабочего времени) тасдиқланади. Комбинатимизда 5 кунлик иш ҳафтаси бўлгани учун айнан 5 кунлик норма асосида тушунтираман.
2024 йилда йиллик иш вақти нормамиз 1979 соатни ташкил қилган ва 12 ойга бўлсак ўртача ойлик иш вақти нормамиз 164,92 соатни ташкил қилган.Тариф ставкамизни ўртача ойлик иш вақти нормамизга кўпайтирсак ўртача ойлик тарифмиз келиб чиқади
2025 йилда йиллик иш вақти нормамиз 2010 соатни ташкил қилади ва 12 ойга бўлсак ўртача ойлик иш вақти нормамиз 167,50 соатни ташкил қилади.
Тариф ставкамизни ўртача ойлик иш вақти нормамизга кўпайтирсак, ўртача ойлик тарифмиз келиб чиқади. Мисол тариқасида сизларга Янчиш ва флотациялаш цехи 4 разрядли кранлар машинистининг ўртача ойлик иш хаққидаги ўзгаришни таққослаб бераман.
2024-йил учун:
1. Тариф сўм/соат * ўртача иш соати давомийлиги (ой учун)= Ўртача ойлик тариф
15 325,86х 164,92 = 2 527 541
2025-йил учун:
1. Тариф сўм/соат * ўртача иш соати давомийлиги (ой учун)= Ўртача ойлик тариф
15 089,80х167,50 = 2 527 541
Мисолимиздан яққол кўриниб турибдики ишчи- ходимларимизнинг ойлик иш хаққида ўзгариш йўқ !
Ҳурматли Мис бойитиш фабрикаси ишчи – ходимлари, сизларда юқоридаги каби ойлик иш ҳақи масаласида савол туғилганида биринчи бўлиб цехингизнинг меҳнатни ташкил этиш ва меъёрлаштириш бўйича муҳандис ходимига, табель юритиш бўйича иш тақсимловчларига мурожаат қилишингизни сураймиз.
МТЭ ва ИҲ бўлими етакчи мухандиси
Достова Малохат Артыкбаевна@AGMK_Oylik_bot