Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
ДУШМАН БАЗАСИГА ХУЖУМ.
Бу воқеалар бир пайтлар Совет Иттифоқи қўмондонлигининг "мутлақо махфий" буйруғи билан амалга оширилган.
СССР давлати парокандаликка учрагач Москванинг "Совершенно секретно" ва бошқа газеталари бу махфийликни оммага ошкор этдилар.
Афғонистоннинг Кунар провинцияси четида,
Покистон чегарасига яқин жойда,600 метр баландликдаги тоғда жойлашган Карера қалъаси афғон мужоҳидларини қурол- яроғ, ўқ- дори билан таъминловчи йирик мустахкам харбий базаси эди.
Ундан тинимсиз юклар карвонлар орқали Афғонистоннинг турли бурчакларига юборилар эди.
Бу қалъа 7 мухолифат партиялардан бири " Афғонистон Озодлик Ислом жамияти"и
йулбошчиси Абдул Расул Сайифга қарашли эди.
Совет қўмондонлиги томонидан таъминот "ўчоғи"ни йўқ қилиш режаси пухта ўйлаб чиқилди.
1986 йилнинг 28 мартида режани амалга ошириш учун 130 кишилик 2 та батальон жалб этилди.
Бири Жалолобод батальони (154- ОоСпН) ва иккинчиси Асадобод батальони (334-ОоСпН) эди.
"Асадобод йўлбарслари" деган лақаб олган батальонга майор Григорий Быков(Гриша Кунарский) қўмондонлик қиларди.
Батальон рус,украин,ўзбек ва бошқа миллат вакилларидан ташкил қилинган эди.
Карера харбий базаси мустахкамланган қалъа ҳисобланиб,уни 400 дан ортиқ Покистон аскарлари ва мужоҳидлар қўриқлаб туришардилар.
Қалъага автомашиналарда боришни иложи йўқ эди,фақат тоғ сўқмоқлари орқали яёв борилар эди.
Базани йўқ қилиш учун келган совет аскарлари ва қўриқчилар ўртасида жанг бошланди.
Икки томонлама бўлган 15 соатлик жанг натижасида душман томонидан 32 жангчи, кўмакка келган Покистон аскарларидан 68 аскар йўқ қилинди.
База портлатилиб яроқсиз ҳолга келтирилди.
29-30 март кунлари бўлган жангларда десантчиларни қўллаб - қувватлаш учун келган афғон ҳукумат аскарларидан 70 киши,
совет десантчиларидан 42 жангчи халок бўлдилар,бир қанчаси ярадор бўлдилар.
Бу улар учун катта йўқотиш бўлсада зиммаларидаги вазифани муваффақиятли бажардилар ва муносиб тақдирландилар.