КИМЛАР ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДАН БЕПУЛ ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА?
Ўзбекистон Республикасининг айрим тоифадаги фуқароларига жамоат транспортидан бепул фойдаланиш учун имтиёз берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1996-йил 30-августдаги “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 278-1-сонли Қонунига кўра, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчи (таксидан ташқари) транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:
— 1941–1945-йиллар уруш қатнашчиси бўлган ҳарбий хизматчилар;
— 1941–1945-йиллар уруш қатнашчилари ногиронлари ва урушнинг 1-гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахслар;
— 1941–1945-йиллар уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва мукофотлар билан тақдирланган шахслар;
— Афғонистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жумласидан бўлмиш фуқаролар;
— ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар;
— контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркибидаги оддий аскар ва сержантлар;
— Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига учраган ва уни бошдан кечирган шахслар;
— ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
— ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;
— ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар учун ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсларга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахслар.
Ҳуқуқларингизни талаб қилишни ўрганинг!
👉@advokat_sharipov