ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАШ УЧУН ҚАЙСИ ДАВРДАГИ ИШ ҲАҚИ ИНОБАТГА ОЛИНАДИ?
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 13-октябрдаги 592-сон қарори билан "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган.
Унинг талабларига асосан, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган шахснинг танлови бўйича) иш ҳақи инобатга олинади.
Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар меҳнат фаолиятининг охирги 10 йил давомидаги исталган кетма-кет 5 мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади.
Эслатиб ўтаман. Ўзбекистонда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
— эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлганда;
— аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
2025-йил 1-мартдан ёшга доир пенсиялар автоматик тарзда база маълумотларига асосланиб тайинланиши режалаштирилмоқда.
👉@advokat_sharipov