ADVOKAT | Azizxon Eshonkulov | Rasmiy |


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


АДВОКАТ АЗИЗХОН ЭШОНҚУЛОВ
✅ Сўнгги қонунчилик янгиликлари.
✅ Ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалиётдан мисоллар.
✅ Саволларга тезкор ва аниқ жавоблар.
📞 Биз билан боғланиш учун:
Телефон: 77-117-00-22
Telegram: @order701
Канал: t.me/advokat_eshonkulov

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Адвокат, адолатга олиб борувчи дарддош касб❗

( Исмат Хушевнинг асоссиз даъволарига жавоб! )

Адвокатнинг ҳаётига назар ташласангиз, сиз унинг нафақат ҳуқуқни ҳимоя қилувчи, балки мижозининг оғриғини ўз юрагига қабул қиладиган ҳақиқий дарддош эканини тушунасиз. У нафақат қонунларни ўқийди, балки инсон қалбини ҳам тинглайди. Ҳар бир гапнинг ортидаги қайғуни ҳис қилади.

Мижозига етган адолатсизликни адвокат худди ўзининг муаммосидек қабул қилади. Унинг безовталиги, ўйланишлари ва ҳаяжони – бу мижозникига ҳамоҳанг бир ҳолат. У мижоз билан бирга куйиб, бирга сўнади. Суд залида ҳимоя қилар экан, адвокатнинг ҳар бир сўзи фақат қонун эмас, балки унинг қалбининг нидоси бўлиб янграйди.

Адвокат ўзига ишониб топширилган ҳар бир ишни шахсий масъулият сифатида қабул қилади. Шунинг учун ҳам у:

Мижозининг оғриқларини тўлиқ ҳис қилади,

Адолатга етишиш йўлида ҳеч қандай чекловлардан қўрқмайди,

Ҳар бир ҳаракатида ўзининг ишончи ва виждони билан ҳаракат қилади.

Судда адвокат ҳаяжон ва шиддат билан курашар экан, унинг кўзларида нафақат ҳақиқат учун ишонч, балки мижозга бўлган меҳр ҳам ёнишини кўрасиз. У судда нафақат мижознинг далилларини ҳимоя қилади, балки унинг умиди ва ишончини ҳам адолатга етказади.

Мижознинг оғриғи унинг юрагида жой олади. Шу сабабли адвокат ҳар бир муаммони жон куйдириб, масъулият билан ҳал этади. Адвокатнинг қони – мижознинг дардига малҳам, қалби – унинг юрагидаги қувватдир.

👉 @advokat_eshonkulov
_


1. Савол: Биз эрим билан 2020 йилда қонуний никоҳдан ўтдик. Турмушимиз давомида қонуний ҳужжатсиз 4 сотих ерга уй қурдик. Ҳозир ажрашганмиз. Уйдан улуш талаб қила оламанми?

Жавоб: Фуқаролик кодексининг 210, 212-моддаларига асосан, ер участкалари ва уларда қурилган уйлар фақат қонунан давлат рўйхатидан ўтказилганда мулк ҳуқуқи тан олинади. Агар уй ва ер давлат органларида расмийлаштирилмаган бўлса, бу ўзбошимчалик билан қурилган мулк ҳисобланади ва ундан улуш талаб қилиш қийин бўлади. Бундай ҳолатларда суд жараёнида уй қурилишига қўшган ҳиссангиз (молиявий ёки меҳнатий) исботланган тақдирда маълум компенсация талаб қилиш мумкин.

2. Савол: Эрим билан ўзаро келишдик, у фарзандидан воз кечмоқчи, фарзандим ҳали вояга етмаган, фарзандимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини фамилия ва ота исмини ўзгартириб уни розилигисиз чет элга олиб чиқиш ниятидаман, шуни тартиби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон қонунчилигида ота-онанинг ўз фарзандидан воз кечишига йўл қўйилмайди. Ота-оналар фарзандларига нисбатан қонуний мажбуриятларга эга бўлиб, улардан воз кечиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шунингдек, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш фақат суд тартибида амалга оширилиб, бу ота-онани болага таъминот бериш мажбуриятидан озод этмайди. Агар ота-она фарзандини бошқа оилага тарбияга беришни истаса, бу жараён фарзандликка олиш тартибида амалга оширилади. Бунинг учун тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилади. Шунингдек, Ислом таълимотига кўра ҳам, ота-онанинг фарзандларидан воз кечиши мумкин эмас. Ота-оналар фарзандларига нисбатан масъулиятларини адо этишлари лозим.Шу сабабли, ота-онанинг фарзандидан воз кечиши қонун ва диний таълимотларга зид ҳисобланади.

3. Савол: Электрон онлайн аукционда лесетти сотиб олган эдим. Бир йил ўтиб, эски эгаси ижрочи қарорини бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилди. Машинани қайтариб олиши мумкинми?

Жавоб: МСИЮтК 186 моддасига кўра, давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишга 10 кунлик даъво муддати қўлланади, агар мазкур муддат ўтган бўлса, қарорни бекор қилиш имконияти чекланади.Бундан ташқари қонунчиликда суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган мол мулк орқага қайтарилиши мумкин эмас. Агар сотув жараёнида жиддий қонунбузарлик бўлмаган бўлса, мол-мулкни қайтариб олиш мумкин эмас.

5. Савол: Маст ҳолда машина ҳайдаганим учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилинганман. Ҳуқуқни олдинроқ тиклаш мумкинми?

Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан, жазо муддатининг ярми яьни, 1 йил ўтгач, ҳуқуқни тиклаш бўйича судга мурожаат қилиш мумкин. Бунда судга қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаганингиз, мурожаатда иш жойингиздан ижобий тавсиянома тақдим қилиш ёрдам беради.

6. Савол: Тошкент шаҳар маҳаллаларида ҳовлида яшайман, ўз ҳовлимни бузиб бошқатдан қурмоқчиман, бунга ҳам тегишли давлат органларидан рухсат олишим керакми, ҳовли шахсий ўзимники бўлса?

Жавоб: Шаҳарсозлик кодексига кўра, ҳар қандай янги қурилиш ёки реконструкция давлат органларидан олдиндан олинган рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши шарт. Қурилишни рухсатсиз бошлаш маъмурий ва бошқа жавобгарликларга олиб келиши мумкин.

7. Савол: Қурилиш техникаси туфайли машинамга зарар етди. Қурувчилар зарарни қоплашни рад этяпти. Нима қилиш керак?

Жавоб: ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ҳолатни қайд этишингиз керак. Кейин автотранспорт воситасининг шикастланган қисмига экспертиза ўтказилади. Экспертиза хулосасига асосан зарар миқдори аниқланади ва қурилиш ташкилотидан зарарни ундиришингиз мумкин, бу ҳолатда ҳам қурувчи зарарларни қоплашдан бош тортса унга нисбатан моддий ва маьнавий зарарларни ундириш юзасидан судга даъво киритишингиз мумкин.

8. Савол: Фарзандим эмас, лекин 3 йил олдин оталикни тан олганман. Энди алимент ундирилмоқда. Нима қилишим керак?

Жавоб: Оила кодексининг 63-моддасига асосан, туғилиш ёзувини ҳақиқий эмас деб ҳисобласангиз, судга мурожаат қилинг. Аммо, оталикка эьтироз билдириш учун хабардор бўлган вақтдан бошлаб 1 йил ичида мурожаат қилишингиз керак эди. Муддат ўтган бўлса, суд бу ишни кўриб чиқмаслиги мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55 ва 56-моддаларига кўра:

55-модда. Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар:
Айбланувчи томонидан жиноят содир этилишида қуйидаги ҳолатлар бўлса, улар суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳоланади:

Айбини тан олиш ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиш – Агар айбланувчи ўз қилмишини тан олиб, содир этган жиноятга чин дилдан афсус билдирса.

Етказилган зарарни қоплаш – Жабрланувчига етказилган зарарни ўз ихтиёри билан қопласа.

Оилавий ёки шахсий оғир вазиятлар – Жиноят оғир шахсий ёки оилавий ҳолатлар сабабли содир этилган бўлса.

Мажбурлаш туфайли содир этилган жиноят – Агар айбланувчи мажбурлаш ёки бошқа шахсга моддий ёки хизмат жиҳатидан қарам бўлган ҳолатда жиноят содир этган бўлса.

Кучли руҳий ҳаяжонланиш (аффект) ҳолатида содир этилган жиноят – Масалан, жабрланувчи томонидан зўравонлик ёки ҳақорат қилинганидан кейин вужудга келган ҳолатда.

56-модда. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар:
Суд томонидан айбланувчининг қилмишлари қуйидаги ҳолатларга мувофиқ келса, бу ҳолатлар жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади:

Ёш бола ёки қарияга нисбатан жиноят – Агар жиноят жабрланувчига нисбатан ожизлиги туфайли содир этилган бўлса.

Ҳомиладор аёлга нисбатан жиноят – Ҳомиладорлиги айбланувчига аён бўлган ҳолда.

Шафқатсизлик ёки хавфли усулда содир этилган жиноят – Масалан, ўта шафқатсизлик билан ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усуллардан фойдаланилган ҳолда.

Маст ёки гиёванд ҳолатда содир этилган жиноят – Жиноят алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида содир этилган бўлса.

Илгари ҳам жиноят содир этганлик – Агар айбланувчи олдиндан ҳам қасддан жиноят содир этган бўлса, ёки ушбу ҳолат қасддан такрорланса.

Оммавий тартибсизликлар ёки фавқулодда ҳолат вақтида содир этилган жиноят – Жамоат хавфсизлигига алоҳида зарар етказган ҳолатларда.

Суд ҳар икки моддадаги ҳолатларни ҳам ҳисобга олади ва жиноятнинг оғирлиги ҳамда айбланувчининг шахсий ҳолатидан келиб чиқиб жазо тайинлайди.

Обуна бўлиш: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўллаш:
@order701
__________


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жавобгарликдан қочиш ҳамиша янада оғир муаммоларни келтириб чиқаради!

Инстаграмда @abdurahmon_mufid жамоаси манфаатли видео контент тасвирга олишибди

Видеода кўтарилган мавзу ҳақиқатан ҳам ҳаётда кўпчиликка таниш ҳолат. Қарздорлик ёки мажбуриятлар олдидаги масъулиятдан қоч иш одатда вазиятни янада оғирлаштиради. Шу боис, бундай видеолар инсонларни масъулиятли бўлишга, қийинчиликлардан қочмасдан, уларни ҳал этишга чақиради.
Кўпчилик ҳаётда бирон бор шу каби вазиятларга дуч келган. Бироқ, видеодаги каби оддий бир маслаҳат — "муаммога юзланиш" — кўпинча вазиятни енгиллаштиради. Бу юзага келган ҳуқуқий муаммоларда ҳам шундай! Қарздор бўлса, очиқчасига келишиб олиш; муаммога оид тушунмовчилик бўлса, ойдинлик киритиш, суддан, терговдан ёки бошқа органдан чақирув бўлса яшириниб юрмасдан вазиятга тўлиқ ойдинлик киритишкерак.
Менимча, бу каби контент жамиятдаги хабардорликни ошириб, инсонларни қонунларга ва виждонга мос ҳаракат қилишга ундайди.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:
@order701
___


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚖️ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР НАМУНАЛАРИ❗

Алимент ундириш, никоҳдан ажратиш, мол-мулкни бўлиш ва бошқа фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш учун зарур бўлган АРИЗА, ДАЪВО АРИЗАСИ, ИЛТИМОСНОМА ва бошқа ҳужжатларнинг намуналарини БЕПУЛ тарзда юклаб олиб фойдаланишингиз мумкин.

✅ Барча ҳужжат намуналари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий сайтида жойлаштирилган. Уларни тўғри тузилган шаклда юклаб олиб, ўз мурожаатларингиз учун фойдаланинг.

👉 Ҳужжатлар намуналарини кўриш ва юклаб олиш учун ҳавола:
Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳужжатлари намуналари.

🔔 Судга мурожаат қилишда хатоларга йўл қўймаслик учун ушбу ҳужжатлар билан аввало танишиб чиқишингиз тавсия этилади.

Обуна бўлинг:👇

📱 @advokat_eshonkulov

Саволингизни йўлланг: 👇

@order701
____


Қарз чилпарчаси, кимга нима тегади⁉️ ( юқоридаги пул ундирув навбатига мисол тариқасида ТЎҚИМА ҲИКОЯ)

🚨 Қарздорнинг пули етмаса - қолганлар қуруқ қолади!

Тўқима мисол ҳикоя!

Ражаббой деган бизнесмен бор эди. У банкдан 500 миллион сўм қарз олган. Аммо иши орқага кетиб қолиб, қарзни қайтара олмай қолди.
Судга берилгач, унинг мулки ҳисобланиб, фақатгина 200 миллион сўм пул ундирилди.
Қандaй тақсимланди?
- Давлат бюджетига 60 миллион кетди.
- Ходимларнинг меҳнат ҳақи учун 40 миллион ажратилди.
- Қолган 100 миллион қарз учун...
Натижада, Банк 500 миллион сўм талаб қилади, аммо фақат 50 миллион олади!
Бошқа кредиторлар? ҚУРУҚ ҚОЛАДИ! 😱

Бунақа воқеалар амалиётда жуда кўп. Давлат ва зарурий тўловлар ҳар доим биринчи навбатда! 💸⚖️

Қарз қилмангиз, қилсангиз эҳтиёт бўлингиз! 🚫

Бизга обуна бўлингиз!

📱 @advokat_eshonkulov
____


🔥 Ўқинг, келажакда албатта асқотади❗

Ижро жараёнида ундирилган пуллар қандай тақсимланади?

(СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗ.Р ҚОНУНИ 29.08.2001 Й ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН)

Ижро ҳаракатлари вақтида қарздордан ундирилган пул маблағлари муайян тартибда тақсимланади. Қонунчиликка кўра, бу жараён қуйидаги босқичларга бўлинади:

Давлат жарималари ва харажатлар қопланиши:
Қарздордан ундирилган пуллардан аввал ижро жараёнида келиб чиққан харажатлар ва жарималар тўланади.
Ундирувчи талабларини қондириш:
Қолган маблағлар ундирувчиларнинг талабларига мувофиқ қондирилади. Бунда талаблар белгиланган навбат асосида амалга оширилади.

Навбатдаги талабларни қондириш тартиби:
Агар ундирувчиларнинг барча талаблари қондирилгандан кейин маблағ қолса, у қарздорга қайтарилади. Агар ундирувчилар кўп бўлиб, маблағ етарли бўлмаса, талаблар навбат бўйича тақсимланади.

Ундирувчилар талабларининг навбати:

1️⃣-навбат: Бюджет, алимент, меҳнатга доир талаблар, ҳаёт ва соғлиққа зарар қоплаш, адвокатларга ҳақ тўлаш.
2️⃣-навбат: Ижтимоий суғурта ва жиноятлардан келиб чиққан зарарлар.
3️⃣-навбат: Мажбурий суғурта талаблари.
4️⃣-навбат: Мулк билан таъминланган кредиторлар талаблари.
5️⃣-навбат: Мулк билан таъминланмаган кредиторлар талаблари.
6️⃣-навбат: Қолган барча талаблар.

👉 📱 @advokat_eshonkulov.
____


🔥Шартнома тузишдан олдин эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг

Ҳар қандай шартномани тузишдан олдин, унинг ортида турган шахс ёки ташкилот ҳақида батафсил маълумот тўплаш лозим. Шартнома тузувчи жисмоний ёки юридик шахснинг молиявий аҳволи қандай? У ўз мажбуриятларини бажара оладими? Солиқ органларида ва бошқа муассасаларда уларнинг қарздорлик ҳолатини текширинг.
Шахс ёки ташкилотнинг жамиятда тутган ўрни, ишончлилиги, фаолият тарихи қандай? Агар битим шартлари бажарилмаса, ушбу шахсдан ундириш имконияти қанчалик реал? Ҳар қандай юридик ҳужжатни имзолашдан олдин мутахассислар билан маслаҳатлашинг.
Афсуски, кўпчилик ушбу маслаҳатларни инобатга олмаган ҳолда фирибгарлар тузоғига тушиб қолади. Ҳар бир жараёнда эҳтиёткорлик ва аниқлик муҳим. Шартнома имзолаш – бу кичик иш эмас, балки катта масъулият!

👉 @advokateshonkulov
--------


Билмасдан содир этилган қонун бузилиши ва унинг аянчли оқибатлари.
( Тўқима ҳикоя-Ўз. Р ЖК 244 прим 1 моддаси, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш мисолида)

Дилноза смартфонида ижтимоий тармоқлар орасида навбатма-навбат айланиб, қизиқарли видеоларга дуч келарди. У қонун нозик жиҳатларидан бехабар эди. Бир куни у WhatsApp гуруҳида таъқиқланган бир неча видеони олди ва уни дўстларига тез орада юборди.

У видеоларни қизиқарли деб ҳисоблаб, уни кўплаб кишиларга тарқатди. Бироқ у қилаётган ишининг ҳуқуқий оқибатларидан умуман бехабар эди. Дилноза ўзининг бегуноҳлигига ишонар эди - у фақатгина қизиқарли контентларни дўстлари билан бўлишмоқда.

Бир ойдан сўнг, ИИБ ходимлари унинг уйига келди. Дилнозага таъқиқланган контентларни билмасдан тарқатгани учун жиноий иш қўзғатилди. У энди 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкинлигини англади.

Бу воқеа уни қаттиқ таьсир қилди, пушаймон бўлди лекин, кеч эди.У тушунди-ки, "мен билмаган эдим" деган сўз ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоя бўла олмайди. Қонун олдида жавобгарлик ҳар доим сизнинг бехабарлигингиздан устун туради.

Ҳозир, у ҳар бир кишига ижтимоий тармоқлардаги материалларга эҳтиёт билан муносабатда бўлишни, қонунларни ўрганишни ва ҳар қандай контентларга танқидий ёндашишни маслаҳат беради. Чунки бир оддий лайк ёки тарқатиш сизнинг келажагингизга жиддий таҳдид солиши мумкин.

Дилноза бу аянчли воқеадан сўнг қаттиқ тушундики, қонунни билмаслик жазодан озод қилмайди, аксинча, уни янада оғирлаштириб юборади.

👉 @advokat_eshonkulov.

____


😷 Шу вақтгача кўпчилик маҳалласидаги қурилиш ва унда кўтарилаётган чанг тўзондан азият чекиб келаётган эди!
Эндиликда🏗 Қурилишдаги экологик қоидабузарликлар учун жавобгарлик
кучайтирилади.

📌 Қурилиш майдонларидаги қум ва чанғ заррачаларининг атрофга тарқалиши ҳаво ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолатни олдини олиш мақсадида янги қонун нормалари ишлаб чиқилмоқда.

⚖️ Янги қонунчиликка кўра:
Атроф-муҳитга зарар етказган ҳолатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин.
Қурилишни ташкил қилувчи томонлар экологик стандартларга риоя қилишлари шарт этиб белгиланиши кутилмоқда.
Бу чоралар муҳит софлигини таъминлаш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:
@order701
____________


#ОЛИЙ МАЖЛИС:

🏠Уй-жой низоларида янги қоида: Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 32-моддасига ўзгартириш киритилмоқда!

➡️Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси 32-моддаси, уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилайди. Унга кўра, мулкдорнинг оила аъзолари ва у билан доимий бирга яшовчи фуқаролар уйдан бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Шунингдек, хусусийлаштирилган уй ва квартираларга тегишли келишувлар ва низолар суд тартибида ҳал этилади.

Қонунчиликка киритилаётган янги нормага кўра, агар турар жойдан фойдаланиш бўйича низо судда кўриб чиқилаётган бўлса:

1️⃣ Суд, мулкдорнинг ташаббусига кўра, турар жойга мажбурий тарзда киритилган шахсни мутаносиб шароитга эга бошқа турар жойга киритиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.

2️⃣ Ёки суд мулкдорга ижарага берилган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.

Бу ўзгаришлар суд томонидан низоларни ҳал этишда адолат ва ҳар икки томон манфаатларини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:@order701
_________


⚡️ ИИБ ҳодимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини видеотасвирга олиш ҳуқуқи сақланиб қолади

Конунчиликдаги янгиликларга кўра, фуқароларга ИИБ ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини видеотасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш ҳуқуқи тўлиқ сақланиб қолмоқда.

📊 Мақсад нимада?
Бу қадам фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик назоратини таъминлаш ва давлат органларининг ишини шаффофлаштириш мақсадида қабул қилинди.

🗣 Жамоат фикри ва назорат.
Ижтимоий тармоқларда бундай видеоларнинг тарқатилиши жамоат фикрини шакллантириш ва ахлоқий назоратни кучайтиришда муҳим рол ўйнайди.

🔹 Фуқаролар ҳуқуқи.
Фуқаролар давлат вакилларининг ҳатти-ҳаракатларини кузатиш, уларни видеотасвирга олиш ва асосли тарзда тарқатишга ҳақлидир. Бу нафақат ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, балки фуқаровий масьулиятни оширишга хизмат қилади.

Обуна бўлинг: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўлланг:
@order701
___________


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔰 Такроран маст ҳолда транспорт бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда🔥


🚗⚖️ Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ва такроран қоидабузарликка йўл қўйганлар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Янги қонунчилик транспорт хавфсизлигини ошириш ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги мақсадида қабул қилинди.

Обуна бўлиш: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўллаш: @order701

---------


1. Турар жой дахлсизлиги нима?

📌 Турар жой дахлсизлиги — бу фуқароларнинг шахсий уйи ёки яшаш жойига ҳеч ким қонуний асосларсиз ва розиликсиз кирмаслиги кафолатланган ҳуқуқидир.
✅ Ушбу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган.

2. Қонун ҳимояси. Нималар мумкин эмас?
⚖️ Қонунга кўра, ҳеч ким:
Турар жойингизга сиз рози бўлмай туриб кириши мумкин эмас.

Суд қарорисиз тинтув ўтказиши мумкин эмас.
Сизни уйингиздан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга эмас.
📚 Қонун: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ЖК ва ЖПК.

3. Газ, сув ёки электр идораси ходимлари ҳақида.
👷‍♂️ Агар ташкилот ходими текширув ўтказиш учун келса:
1️⃣ Шахсий гувоҳномани кўрсатишини талаб қилинг.
2️⃣ Ташкилотдан берилган расмий буйруқ ёки ҳужжатни кўрсатишларини сўранг.
3️⃣ Ҳужжатларсиз уларни уйга киритишга ҳақли эмассиз.

4. Текширув учун кимнинг ҳуқуқи бор?
🏠 Текширувлар фақат:
Суд қарори асосида,
Қонуний буйруқ ёки ташкилотдан келган расмий хабарга кўра амалга оширилади.
💡 Шубҳали ҳолатларда тегишли ташкилотга мурожаат қилинг.

5. Турар жой дахлсизлигини бузиш жавобгарлиги.
❌ Агар бирор шахс зўрлик билан ёки қонунга хилоф равишда уйга кирса:
⚖️ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
📌 Қонунчилик асоси. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, 142-моддаси.

6. Ҳуқуқий маслаҳат: Нима қилиш керак?
🛡 Ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун:
1️⃣ Ҳужжатларни текширинг.
2️⃣ Қонунни билинг, ҳеч кимни уйингизга ноқонуний тарзда киритишга мажбур эмассиз.
3️⃣ Юридик маслаҳат олишдан тортинманг.

7. Ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун тавсиялар.
📚 Фойдали манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Жиноят ва Маъмурий кодекслар.
Юридик маслаҳатхоналар ёрдами.
📌 Ҳуқуқларингизни билиш орқали ўзингизни ҳимоя қилинг!
📢 Ҳар бир ҳуқуқни билиш — қўрқувдан қутулиш демакдир! Ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг ва бошқаларга ҳам ёрдам беринг.

Обуна бўлиш: 📱 @advokat_eshonkulov

Савол йўллаш: @order701
_________


Ҳурматли Депутат, гапларингизни ўқиб, “бу киши ҳақиқий ҳаётдан қанчалик узоқда яшайди?! ” деб ўйлаб қоласан киши.

“Миллиардлаб куб газни уй иситишга сарфлаб юбориш” эмас, бу халқнинг яшаши учун зарур нарса. Халқингиз уйини қандай иситади? Ёғоч ёқадими, ёки қишда шам кўтариб ўтирадими? Газ фақат ресурс эмас, бу халқ учун ҳаёт демакдир. Аввало одамларни иситиш ва овқатлантириш керак, сўнг экспорт ҳақида ўйлаш лозим.
Электр энергиясига ўтиш деяпсиз, лекин буни қандай амалга оширишни айтинг. Бугунги кунда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг асосий қисми газ ёки кўмирга боғлиқ. Ёки халққа кун ўртасида электр ўчиб қолишини “одат” қилиб ўргатмоқчимисиз? Ёки, яна қандайдир реал бўлмаган технология билан бу муаммони ҳал қиламиз деб ўйлаяпсизми?!
Янги уйларга фақат электр энергиясини рағбатлантириш? Қани, аввало, бу уйларда электр энергияси тўхтаб қолмайдиган тизим яратинг.
Ҳурматли депутат, сиздан аниқроқ, халқ манфаатини инобатга олган, амалга ошадиган таклифлар кутамиз. Чунки халққа “қуруқ ғоялар” эмас, амалий натижалар керак. Газни ёқиш ҳаётий зарурат, уни “беҳуда сарфлаш” деб аташ — бу халқнинг эҳтиёжини тушунмасликнинг ёрқин намунасидир.
Ҳар қандай ғоядан олдин, халқнинг реал эҳтиёжларини ўрганиб чиқинг. Гапларнинг чиройли бўлиши етарли эмас, унда мантиқ бўлиши керак!

👉 @advokat_eshonkulov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нотариус қонунга асосан иш юритади, лекин ҳужжат талаб қилиш жараёнини соддалаштириш зарур. Мақсад – ортиқча бюрократиясиз, шаффоф ва осон жараён яратиш!

Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун одатда қуйидагилар талаб этилади:

1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта).

2. Васиятноманинг асл нусхаси ёки унинг нотариал тасдиқланган дубликати.

3. Мерос қолдирувчининг ўлим тўғрисидаги гувоҳномаси.

4. Мерос таркибидаги мулкка оид ҳужжатлар, масалан:
Кўчмас мулк учун – техпаспорт ёки мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Бошқа мол-мулк учун – тегишли хужжатлар.

5. Мерос қолдирувчининг доимий яшаш жойидан далолатнома (мерос иши қаерда очилишини аниқлаш учун).

6. Нотариусга мурожаат қилинганда, нотариал хизматлар учун тўловлар амалга оширилади.

Баъзи ҳолларда нотариус қўшимча ҳужжатлар талаб қилиши мумкин, аммо ушбу рўйхат меросга ҳуқуқ олиш учун энг муҳимлари ҳисобланади.

Обуна бўлинг:

👉 @advokat_eshonkulov

----------


# КУН ҲИКМАТЛАРИ!

Катта мақсадларга эришиш учун қўйилган ҳар бир кичик қадам ғалабанинг бир бўлагидир. Ҳар кунингизни шу қадам билан бошланг!
_

Имконсизлик йўқ – фақат ишонч ва ҳаракат орқали барча чегаралар енгиб ўтилар!

📱 @advokat_eshonkulov

_


#Қонунчиликдаги_янгилик
🏦 Гаров мол-мулкига доир қонун ўзгаришлари: Нима ўзгаради?

Кредит олишда гаров қўйиш амалиётига боғлиқ қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу қонун кредиторлар ва қарздорлар учун бир қатор енгилликлар яратиши кутилмоқда.

Нима ўзгаряпти?
1. Гаров мол-мулкини сотиш осонлашади.
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш жараёни соддалаштирилади, аукционлар тез ва очиқ ўтади.
2. Бозор қийматида баҳоланади.
Гаровдаги мол-мулк мустақил баҳоловчилар томонидан бозор қийматида баҳоланади.
3. Судсиз ҳал қилиш имконияти.
Кредиторлар энди гаровга қўйилган мол-мулкни судга бормасдан ундириши мумкин бўлади.

Бунинг фойдаси нима?

Кредиторлар ўз ҳақларини тезроқ ва осонроқ қондиради.

Қарздорлар учун қонуний жараёнлар шаффоф бўлади.

Банклар ва кредит ташкилотлари муаммоли кредитларни камайтиради.

Сизда саволлар бўлса ёки ушбу мавзуда маслаҳат керак бўлса:

📞 77-117-00-22

Telegram:
t.me/advokat_eshonkulov.

------


🚨Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигига онлайн мурожаат йўллаш.

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги мамлакатда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга масъул органдир. Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1️⃣ Жамоат тартибини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш.
2️⃣ Жиноятларни тезкор фош этиш ва тергов ишларини амалга ошириш.
3️⃣ Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш.
4️⃣ Қонунбузарликларни олдини олиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш.
5️⃣ Миллий хавфсизликка хавф туғдирувчи ҳолатларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш.

Онлайн мурожаат йўллаш тартиби:
1️⃣ ID ёки паспорт маълумотларини киритинг.
2️⃣ Махсус текширув кодини тўғри киритинг.
3️⃣ Барча маълумотларни тасдиқлаб, "Юбориш" тугмасини босинг.

Онлайн мурожаат юбориш учун ҳавола:

👉 Ички Ишлар Вазирлигига Мурожаат

Илтимос, маълумотларни аниқ ва тўғри киритишга эътибор беринг!

Бизга обуна бўлинг ва савол йўлланг:

📱 @advokat_eshonkulov

Саволингизни йўлланг: Адвокат
______


Чет элликлар билан боғлиқ оилавий муносабатлар: Никоҳдан ажралиш тартиби. (Ўз.Р. Оила кодекси 236-моддаси)

Ҳар бир инсон ҳаётида турли вазиятлар юз бериши мумкин. Никоҳдан ажралиш ҳақида гап кетганда, чет элликлар билан боғлиқ ҳолатлар кўпинча тушунтиришни талаб қилади. Қуйида бу масалаларни халқчил ва содда тарзда тушунтирамиз:

🔹 Ўзбекистонда никоҳдан ажралиш:
Агар сиз Ўзбекистонда яшаб, никоҳни бекор қилмоқчи бўлсангиз, суд ёки ФҲДЁ органларига мурожаат қилинг. Агар жуфтингиз ҳам рози бўлса ва фарзандларингиз бўлмаса, бу жараён оддий тартибда ҳал этилади.

🔹 Чет элда яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари учун:
Агар сиз чет элда яшаб, никоҳингизни бекор қилмоқчи бўлсангиз, бунга Ўзбекистоннинг судлари орқали эришиш мумкин. Шунингдек, агар жараённи соддалаштириш мумкин бўлса, Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналари ёки консулликларига мурожаат қилинг.

🔹 Чет элда амалга оширилган никоҳдан ажралиш:
Агар чет элда никоҳдан ажрашган бўлсангиз, бу қуйидаги ҳолларда Ўзбекистонда тан олинади:

Жуфтликдан бири чет эл фуқароси бўлса;

Никоҳ ажралиш жараёни чет элнинг қонунларига мос тарзда амалга оширилган бўлса.

🔹 Чет эллик жуфтликлар ўртасидаги никоҳдан ажралиш:
Чет эллик жуфтликлар никоҳини чет элдаги қонунлар бўйича бекор қилган ҳолатларда, ушбу ажралиш ҳам Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилади.

ЭСЛАТМА: Никоҳдан ажралиш жараёнини тўғри ва қонунга мувофиқ амалга ошириш учун мутахассислар маслаҳатидан фойдаланиш муҳим.

📌 Саволларингиз бўлса, адвокат ёки ҳуқуқий маслаҳатчига мурожаат қилинг!

ОБУНА БЎЛИНГ:

📱 @advokat_eshonkulov
_______________

20 last posts shown.