Тергов мустақиллиги (1-қисм)
Судлар мустақиллиги қаторида тергов органларининг ҳам мустақиллигини гапирмасак бўлмайди. Чунки, терговчилар бугун жиноят процессининг мустақил субъекти эмас, кўпроқ котибга ўхшаб қолди. “Тергов мустақиллиги” деб номаланган ушбу мақолалар силсиласи 3-қисмдан иборат:
1. Прокурорнинг таъсири;
2. Тергов раҳбарларининг таъсири;
3. Оператив органларнинг таъсири.
Бу мақолалар Ўзбекистондаги барча тергов-суриштирув органлари мустақиллигига тааллуқлидир. ☝️
Прокурорнинг таъсири
Тажрибали прокурорлар ҳар доим терговчининг мустақиллигини таъминлаган ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилган. Аммо, ўз сўзида туролмайдиган баъзи прокурорлар борки, терговчининг қўли билан ўзининг жиғилдони ва юқоридагиларнинг “заказ”ини бажариш “шарафини” бировнинг боласи бўлган терговчидан устун қўяди.
Мисоллар
Амалиётда прокурорлар қайси шахсни қамаш ёки қамамаслик ҳақида, жиноят ишини оғирроқ ёки енгилроқ модда билан квалификация қилиш ҳақида, қайси ишни қўзғатиш-қўзғатмаслик ҳақида, қайси ишни тугатиш-тугатмаслик ҳақида (ЖПК 83-84) терговчига тўғридан-тўғри буйруқ беришмоқда. Гап йўқ, прокурорнинг бунга ваколати бор. Аммо, нимага прокурор қонуний равишда шуни ёзма кўрсатма билан қилмайди, оғзаки буйруқ беради? Ёки, ўзи делони олиб шу ишларни ўз номидан қилмайди?
Прокурорнинг босими билан “отказ” қилинган материаллар, текшириш келганида шу прокурорнинг ўзи томонидан қўзғатилиб, терговчи жавобгарликка тортилган ҳолатларни кўрдик.
Ёки, ҳали прокурор жаноблари ўзига % олмаган ҳолатни қўзғаттирмасдан ўтириб, ўз %ни олганидан кейин қўзғатилган талон-торож материалларини ҳам....
Прокурорнинг босими билан қамалган одамларнинг яқинлари адолат излаб ўша прокурорнинг ўзини олдига боришганида, прокурор уларга терговчини ёмонотлиқ қилганини ҳам кўрдик.
Ёки, сиртдан қамоққа олиниб, қидирувда юрган шахслар ушланганида, битта телефон билан прокурорнинг соясида бир соат ҳам қамоқда ўтирмаган “тадбиркорларни” ҳам...
Аслида ЖПКнинг 83-84-моддаларига асосан тугатилиши керак бўлган жиноят ишлари, прокурорнинг босими билан судга чиқарилиб, судда ёки сиёсий вазият ўзгаргач (прокурор ишдан кетгач ёки маълум даврда эътибор кучайтириворилган моддаларга эътибор камайгач) юқори судларда тугатилганини ҳам кўрдик.
Хўп, терговчи мажбурми, бажармасин прокурорнинг ноқонуний оғзаки топшириқларини дерсиз. Аммо, бунга терговчини тийиб турадиган ҳолатлар борлиги имкон бермайди. Бу тийиб туриш предметларини кейинчалик “Босим” номли мақоламизда батафсил ёритамиз.
Хулоса
Мард прокурор бирор топшириқ бердими, унинг оқибатларига ҳам мард бўлиб жавоб бера олади!
Номард прокурор фақат ўзининг кетини “страховка” қилиб, терговчининг қўли билан зулм қилади, ишларининг оқибати яқинлашганда ҳамма ўқларга терговчини тутиб беради.
Ҳурматли Прокурорлар, ЖПКдаги ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Қоунундаги барча ваколатларингиздан фойдаланинг, фақат мард бўлсангиз ҳар бир топшириғингизни ёзма кўрсатма билан беринг!
Ҳурматли фуқаролар, қўғирчоқ театридаги қўғирчоқ-терговчидан жаҳлингиз чиқмасин, балки ширма ортида уни ўйнатиб турган прокурор бордир. 😏
Каналга уланиш:
@advocatekulbayev