Admin.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Admin.uz — Бир қадам олдинда бўлинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Иблис балиқ”

Тенерифе қирғоқлари яқинида биологлар 2000-3000 метр чуқур сувда яшайдиган кўринишидан жуда хунук балиқни видеога олишди.

“Чуқур сув балиқчиси” ёки “Иблис балиқ” деб номланувчи ушбу балиқнинг елкасида ўз “қармоғи” бор. Қоронғу сувда “қармоқ”нинг учи ўзидан нур чиқаради ва кичик балиқларни жалб қилади. Балиқлар яқин келганда “иблис балиқ” уларни ютиб юборади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ёруғ вақтда сув юзасида суратга олинган биринчи “иблис балиқ” бўлиши мумкин.


Time журналининг янги муқовасида Илон Маск АҚШ президенти "креслосида" тасвирланди

Чоп этилган мақолада Маск жамоаси февраль бошида USAID офисига кириб, ҳужжатларга кириш ҳуқуқини талаб қилгани ва шундан сўнг агентлик ёпила бошлагани айтилади.

Шунингдек, АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари қанчалик узоққа бориши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вашингтонда намойишчилар Нетаняху автокарвонини тухумлар билан сийлашди.


Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

У ўзининг комедик роллари, айниқса, “Телевизион миниатюралар театри”даги чиқишлари билан томошабинлар эътиборини қозонган.

Шунингдек, “Ажойиб хаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Ана холос!”, “Жиблажибон”, “Супер хизматкор” ва бошқа кўплаб фильмларда ўзига хос қаҳрамонлари билан танилган.

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


🇨🇳 2024 йилда Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 100 миллиард долларга етди:

🇰🇿 Қозоғистон – 43,8 млрд
🇰🇬 Қирғизистон – 22,7 млрд
🇺🇿 Ўзбекистон – 13,7 млрд
🇹🇲 Туркманистон – 10,6 млрд
🇹🇯 Тожикистон – 3,8 млрд


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда "Хавфиз лифт" платформаси ишлаб чиқилмоқда

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраеванинг билдиришича, келгуси беш йилда икки минг битта лифт янгиланиб, 382 та лифт таъмирланади.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар учун техник паспортлар ҳам ишлаб чиқилади.

Анжуманда шу қатори, уй-жой нархларининг ошишига аҳоли сонининг кўпайиши ҳам сабаб бўлаётгани таъкидланди.


Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг фикрича, Теҳроннинг Вашингтон билан музокаралари ҳеч қандай фойда келтирмайди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Менга жой берсанг, телефонингни қайтараман"

Қирғизистонда бир аёл автобусда унга жой бермаган ёшроқ қизнинг телефонини тортиб олиб, унга жой беришни талаб қилди.

Қиз аввал телефонини қайтаришни сўраган ва жой беришини айтган, аммо аёл рози бўлмаган.

Шундан сўнг аёл телефонни чўнтагига солиб, ҳайдовчига шикоят қила бошлаган.


🇺🇿 Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Президент кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлишини айтди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқонда ўзганинг 01|888BBB давлат рақам белгисидан фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди


🇸🇾 🇷🇺 Сурия Россияга Ўрта ер денгизи соҳилларида базаларини сақлашга рухсат беришга тайёр

Агар келишув Дамашқ манфаатларига жавоб берса. Бу ҳақда мамлакатнинг ўтиш даври ҳукумати мудофаа вазири Мурҳаф Абу Касра The Washington Post нашрига маълум қилди.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари тақдири қўшимча маслаҳатлашувларни талаб қилади, томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олди, деганди аввалроқ РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов.


No comment


Хайр -ов, -ева”. Қирғизистонликлар энди русча фамилиялардан воз кечиши мумкин

Қирғизистон Жогорку Кенешида бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар миллий анъаналар ва тарихий меросни акс эттирувчи фамилияларнинг янги имло вариантларини жорий этишни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, ҳужжат фуқароларнинг охири русча бўлмаган фамилияларни танлаш имкониятига эга бўлиши учун ишлаб чиқилган. Айтиш жоизки, фамилия ва ота исмининг амалдаги имлоси сақланиб қолади. -ов, -ев, -вич, -вна қўшимчалари қолади, улар фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин.


Президент Администрацияси штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилади, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлади—Шавкат Мирзиёев, 07.02.2025 йил.




🌳Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

У ерда 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил этилиб, 1,5 мингта иш ўрни яратилади.

Видеоселекторда, шунингдек, пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.


МХХ собиқ терговчиси қамоқхонада 4та бармоғидан айрилди

Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, МХХнинг собиқ терговчиси, лавозимида ишлаган пайтида даҳшатли қилмишларни содир этгани айтиладиган Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажралган.


Ҳафта охирида яна ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.


Маҳаллий автомашиналар учун чегирмалар банк кредитларига ҳам қўлланилади

Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бермоқда. Лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмайди. Ваҳоланки, банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашади.

Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги таъкидланди.


⚡️💊Сирдарё прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди

ДХХ маълумотига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси текширилганда унинг машинасида 50 дона “Зардекс” дори воситаси топилган.

Шундан сўнг, унга ушбу дориларни сотган Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 1997 йилда туғилган шахс Тошкентда қўлга олинган. Ундан 300 дона “Зардекс” ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

20 last posts shown.