أبو الفقيه


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


العلم حياة ونور، والجهل موت وظلام!

©️Каналдан маълумот олинганда манба билан олинг!
@Abulfaqiyhhbot
@tijoriyreklama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




🔖ЯНГИ СУҲБАТ


🌸 Ҳайз ва нифос масалалари (4-дарс)

🗒️ Ушбу мавзуъда қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:

🟢- Бир намоз вақти тугамасидан қон келиши тўхтаган аёл қандай йўл тутади?

🟢- Оиса ёшига етган аёл қандай ҳолатда ҳайзли ҳисобланади?

🟢- Ҳайз ва унинг ҳукмларида тиббий хулоса инобатга олинади.

🟢- Аёллар малакали шифокорларга ниҳоятда муҳтож.

🟢- Ҳайз муддатини ҳисоблашда қон кўринган вақтдан бошлаб ҳисобланадими ёки қон қачон келгани тахмин қилинадими?

🟢- Нифос масаласи ҳақида батафсил.

🟢- Ҳайз масаласи бугунги кунда татбиқий ишга айланган.

🟢- Баъзи фатволардан намуналар.


Устоз Шайх Салоҳ Абулҳож 🤎


1-дарс | 2-дарс | 3-дарс | 4-дарс |

🔗@Abulfaqiyh_h


🤩شهر رمضان الذي أنزل فيه القرآن..🤩

القارئ: سلمان عثمان


Маҳрмисан маҳр)


Аёлларга насиҳат!

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий

🌿 @Abulfaqiyh_h


✍️Қабр - инсоннинг гўштини ҳам, суягини ҳам ейди, фақат иймонини емайди.

Ҳасанул Басрий роҳимаҳуллоҳ

🌿@Abulfaqiyh_h


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДОЛЗАРБ


Дадам 20 йилга яқин вақтдан бери намозларни хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин қироатни дилида қилар эканлар. Лабларини ҳаракатлантирмас эканлар. Шу йиллар давомида ўқиган намозларни қазо қилиб ўқишлари керакми?

Устоз Муҳаммад Айюб домла


Батафсилроқ тушуниш учун:
⬇️
Шунингдек, фуқаҳоларимиз тарафидан қироатнинг махфий ёки жаҳрийлик даражаси ҳам белгилаб берилган. Жумладан “Мухтасарул виқоя”да қуйидагича келтирилади:

وادني الجهر اسماع غيره، و ادني المخافتة اسماع نفسه، هو الصحيح.

“Жаҳрий қироатнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттирмоқдир. Махфий қироатнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир”.

“Раддул Муҳтор”да яна ҳам батафсилроқ баён қилинади:

فقد ظهر بهذا ان ادني المخافتة اسماع نفسه او من قربه من رجل او رجلين مثلا،

“Шундан маълум бўлдики, махфий қироатнинг энг пасти қироат қилувчининг ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки кишининг эшитадиган бўлишидир”.

Демак, юқоридаги иборадан махфий қироат, қироат қилувчининг ўзидан ташқари унга яқин турган бир ёки икки кишини эшитишлиги билан жаҳрийга айланиб қолмаслиги тушунилади.

“Раддул Муҳтор”да:

ان الامام اذا قرا في صلاة المخافتة بحيث سمع رجل او رجلان لا يكون جهرا و الجهر ان يسمع الكل اي كل الصف الاول لا كل المصلين.

“Албатта, имом махфий намозда бир ёки икки киши эшитадиган даражада қироат қилиши билан унинг қироати жаҳрий бўлмайди. Жаҳрий қироат ҳамма эшитадиган бўлиши, яъни аввалги сафдагилар эшитадиган бўлишидир. Барча намозхонлар эмас”.

Юқоридаги маълумотлардан шуни хулоса қиламиз: агар имом махфий намозда ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки киши эшитадиган даражада қироат қилса, лекин ҳозирги кундаги турли замонавий овоз кучайтиргичлар орқали унинг қироати узоқда турган намозхонларга ҳам эшитилса,бу билан махфий қироатга путур етмайди. Яъни имомнинг қироати жаҳрий қироат бўлиб қолмайди. Чунки махфий ёки жаҳрий, бу қироат қилувчининг феълидир. Шунинг учун бу ўринда эътибор қироат қилувчининг ҳолига қаратилади, овоз кучайтирувчи воситаларга эмас. Агар махфий қироат қилувчининг қироати фиқҳий манбааларда белгиланган даражада бўлса, лекин овоз кучайтиргич сабаб махфий қироат баланд эшитилса, саждаи саҳв қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


➡️@Abulfaqiyh_h


Аёллар учун! Олимларнинг аёлларидан, эрнинг ҳурмати ҳақида ибрат...

- Ва қолаверса билиб қўйингки биродарим! фарзандларингиз учун қиладиган энг биринчи яхшилигингиз яхши (солиҳа) она танлашдир. Фарзандингизга она танлашда асло ва асло шошилманг!


Устоз Муҳаммад Одил 🇧🇼


✍️اللهم صل على سيدنا محمد النبي الأمي الحبيب المحبوب العالي القدر العظيم الجاه وعلى آله وصحبه وسلم 🌿


✍️ҳамма ўлади!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ШАҲВАТЛАР ТИЙИБ ТАРБИЯЛАНАДИ,  БЎКТИРИБ ЭМАС


🎙 УСТОЗ КОЗИМЖОН ИБРОҲИМ


Алий карромалллҳу важҳа родияллоҳу анҳу
Фотима онамиз ҳақларида
шундай деганлар:

“Кун бўйи иш билан
машғул бўлиб,
чарчаб уйга
қайтганимда
Фотиманинг
йузига боқсам,
бутун ғам-андуҳларим,
толиқишим йўқ бўларди”.

Роббим! Мана шундайин таскин берувчи бири билан неъматлантир ^^




✍️Тавбамиз, тавбага муҳтож!


✍️Қачонки китоб ўқийдиган бўлсангиз... 📖


📚Талаби илм ҳар қандай қийинчилик ва машаққатга сабр қилабилиши керак! Толиби илмни юксалтирадиган омил ҳам мана шудир. Салафи солиҳлардан бирларининг намунасини қуйида келтириб ўтсам!


Имом Бухорий роҳматуллоҳи ъалайҳ талаби илм вақтида оч қолар эди. У зот вақти келганда барг ва ўт-ўлан еб кун ўтказар эди. Баъзи вақтларда йўқсилликдан ҳатто кийимларини сотишгача ҳам борган. Ҳаётларини аксарият қисмида гўшт емаган. Бир марта касал бўлиб қолганда табиблар у зотнинг бавлини кўриб: “Бу бавл гўшт емайдиган роҳибларда бўлади”, деди. Шунда Имом Бухорий ☝: “Мен қирқ йилдан бери гўшт емайман”, деди. Шунда табиб у зотга муолажа сифатида гўштли таом буюрди. Имом Бухорий ☝ эса, гўшт ейишни рад этди. Олим ва шайхлар у зотдан такрор-такрор гўшт ейишни сўрашди. Шунда у зот нон билан шакар истеъмол қилишга рози бўлди.

Ибрат: Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ “Муҳаддислар султони” деган номга осонликча эришмаганлар. Бунинг остида мустаҳкам тақво, очлик, қийинчилик, йўқчилик, ёлғизликка сабр қилиш ва ихлос ётади.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


✍️Тавба ўтдир, гуноҳлар ўтин.
Ўтин ўтга тушса, қолурми бутун!


Ифторликка келилар ^^


🔖ЯНГИ СУҲБАТ


🌸Ҳайз ва нифос ҳукмлари 3- дарс

😀 Ушбу мавзуъда қуйидаги маълумотларга эга бўласиз:
🟢- Ҳайз ва нифосга доир истелоҳлар ва фаръий қоидалар ҳақида тушунча;
🟢- Намоз, рўза ва эр-хотин муносабатлари жоиз бўлиши учун қон тўхтаганига ишора қиладиган бирон нарса борми?
🟢- Тўлиқ шаклланмаган ҳомила тушиб қолса, ундан кейин келадиган қон уч кундан кўп келса ҳайз бўлади, ундан кам келса истеҳоза бўлади;
🟢- Узлуксиз қон келадиган аёлда ҳайз, нифос ва истеҳоза қонларини ажратиб олишда бирор меъзон борми?
🟢- Одатга эътибор қаратишнинг аҳамияти нимада?
🟢- Қоннинг ранглари борасида Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ўртасидаги ихтилофнинг баёни.


1–ДАРС | 2–ДАРС | …..

Устоз Шайх Салоҳ Абулҳож
🤎

➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


✍️Инсон ғафлатга ботгани сари, ундан танбеҳ узоқлашиб бораверади.

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий

20 last posts shown.