#МАҲЗУНЛИК
(ўн тўртинчи қисм)
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг маҳзунлигини Аллоҳ таоло қандай аритганини биласизми?
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг ансорий буюк саҳобаларидан, Али розияллоҳу анҳунинг яқин дўстларидан бўлганлар. Тўлиқ исмлари Судайй ибн Ажлон ибн ал-Ҳорис бўлиб, Абу Умома куняси билан машҳур бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг ўзларидан бевосита, шунингдек, кўплаб саҳобалардан ҳадис ривоят қилганлар ва у кишидан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва саллам вафот этганларида 33 ёш бўлганлар ва ҳижрий 86 йилда вафот топганлар.
قَالَ أَبو سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّيَ اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟ قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ،
Абу Саид ал-Худрий (исмлари Саъд ибн Молик) розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирган эдилар, кутилмаганда ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишига дуч келдилар. Шунда у Зот: “Эй Абу Умома! Сени намоз вақтидан бошқа вақтда масжидда ўтирган ҳолингда кўряпманми? (яъни, намоз вақти эмас, нега масжиддасан?)” дедилар. (У) “Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!”, деди. “Сенга бир калималарни ўргатайми, агар сен шуларни айтсанг, Аллоҳ ғамингни кетказади ва сендан қарзларингни узади?” дедилар.
(Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен:) “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!” дедим.(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:) “Қачон тонгни қарши олсинг ва тунни қарши олсанг “Аллооҳумма! Иннии аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазан. Ва аъуузу бика минал-ажзи вал-касал. Ва аъуузу бика минал-жубни вал-бухл. Ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижаал» дегин”, дедилар. (Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен) ўшандай қилдим. Шунда Аллоҳ ғамимни аритди ва мендан қарзимни узди”. Имом Абу Довуд ривояти.
Дуонинг маъноси:
“Аллоҳим! Сендан ғам босиши ва маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан қўрқоқлик ва бахилликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман”.
Ҳадисдаги “ғам”, деб таржима қилинган الْهَمّ сўзи ҳали содир бўлмаган, балки келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳодисадан хавфсираб қалбда юзага келадиган алам, изтироб ва оғриқлар маъносини ифода этади.
“Маҳзунлик”, деб таржима қилинган الْحَزَن сўзи содир бўлган ҳодиса оқибатида қалбда юзага келган алам, изтироб ва оғриқлар маъносини ифода этади.
“Ожизлик”, деб таржима қилинган الْعَجْز сўзи одатда инсон учун ато этиладиган аъзоларнинг қайси биридандир маҳрум бўлишни, масалан, кўз, қулоқ, бурун, тил, оғиз, тиш, қўл, оёқ ёки қайсидир ички аъзолардан маҳрум бўлиб қолиш маъносини ифода этади.
“Дангасалик”, деб таржима қилинган الْكَسَل сўзи инсон учун ато этиладиган аъзолардан унумли ёки умуман фойдаланмаслик маъносини ифода этади.
“Қарзга ботиш”, деб таржима қилинган غَلَبَة الدَّيْن сўзи қарзни кўпайиб кетиши ва уни тўлашдан ожиз бўлиб қолиш маъносини ифода этади.
“Одамларнинг ғолиб келиши”, деб таржима қилинган قَهْر الرِّجَال сўзи қарз берган кимсаларни қарздорга нисбатан уларнинг қарзини адо этолмаганлиги оқибатида қаҳр-ғазаб билан устун келиб, унга бирор талофат етказишлари маъносини ифода этади.
Давоми бор...
✍ Нурали МАВЛАНОВ
“Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби
Telegram |Instagram |YouTube