#Буюклар\_бисотидан
18. Ривоят қилинишича, бир табиб дарё бўйидан кетаётганда сувда чўкаётган бир кишининг ёрдам сўраб қичқираётганини кўрди. Тезда ўзини сувга отди ва бояги одамни қутқарди. Кейин эса йўлида давом этди. Бироз юргач яна бир ёрдам сўраган овоз эшитилди. Қараса, яна бир киши чўкяпти. Бироз ҳайратландида, уни ҳам қутқаришга муваффақ бўлди. Сувдан чиқиб энди ўзини ўнглаган эдиямки, учинчи одамнинг чўкаётганини кўриб қолди. Яхшироқ қараб шунга амин бўлдики, бир иккита эмас, балки, кўплаб одамлар чалажон ҳолда оқиб келмоқда экан. Шунда қўлини осмонга кўтариб “Я Аллоҳ“ дея дуо қилмоқчи бўлганда нарироқдаги кўприк устида бир золим киши ундан ўтиб-қайтаётган одамларни сувга отаётганини кўриб қолди. Уни бу ишдан қайтараман дея тезда кўприк устига шошди. Унинг ёнига бориб энди гапини айтмоқчи бўлганда мазкур золим табибни уриб ўлдирди ва ўз ишида давом этди....
Қиссадан ҳисса шуки, гоҳида бир масаланинг асл ечимини билган ҳолда ҳам иккинчи даражали ечимлари билан кифояланиш тўғрироқ бўлади. Бу заифлик ёки қўрқоқлик эмас, балки ақллиликдир.
Шунинг учун ечимсиз масалага “Одамлар чўкяпти, чунки табиб ўлди“ деб зарбулмасал қилишади.
✍️Устоз Улуғбек Бухорий
@abdumalikbuxoriy