ЁНИМНИ ОЛ
Эй қушгинам мендан қўрқма, кафтимга қўн донимни ол
Етимман деб ўксинмагил тузимни ич, нонимни ол.
Беморгинам оқиб ётур томирларим дарёсида,
Зарур бўлса соғаймоққа керагича қонимни ол.
Эй ағёрим босиб юрма қадамларинг заминимга,
Ҳоинларча йўл тутмасман демам олтин конимни ол.
Сув ичиб қўймасин риё булоғидан қалб жайрони,
Ўткинчи шон керак бўлса эй дўст келиб шонимни ол.
Паноҳингга зорман ё Раб, Паноҳингсиз хорман ё Раб,
Кўрсин ажам, туйсин араб, Ҳарамингда жонимни ол.
Ё Раб Сенга келолмас бас. Ёв қўлидан ҳеч не келмас.
Отам эмас онам эмас- Ўзинг маним ёнимни ол.
@A_meshayan
01:17-29.04.2025
Абдураҳмон Мешаян