#Жон_севгилим
Ҳар ошиқнинг юрагига,
Севги имзо қўйдиради.
Чин муҳаббат дилга тағин,
Ўчмас бир нақш ўйдиради.
Ҳеч меҳрга тўймас одам,
Қоринничи тўйдиради-
Бир хўплам сув, бир чимдим бол-
Ва бир тишлам нон севгилим.
Жазирама ёндирганда,
Қанотларим бўлсин пана,
Кўзи ўткир бургутдирман,
Олов юрак, олов тана.
Қадрим билмай қахрим билмай,
Қасосим билмасдан яна-
Бир бошқуш бир калхат билан,
Олишмагин дон севгилим.
Бағрим тўла жароҳатлар,
Чаён зоти кетган нишлаб,
Бу дунёнинг ишларига,
Ҳайрат бармоғимни тишлаб-
Ўтирибман ўстирганча,
Севги гулин парваришлаб,
Қувончли кунлар тез ўтар,
Гўёки бир он севгилим.
Вафо тожин улоқтирма,
Бошгинангдан жон севгилим.
Ҳув анордек кўряпсанми,
Менинг бағрим қон севгилим.
Бўлсанг аҳдга садоқатли,
Жаннатда бўл мен-ла бахтли,
Гар ҳиёнат қилар бўлсанг,
Жаҳаннамда ён севгилим.
@A_meshayan
03:31-02.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
Ҳар ошиқнинг юрагига,
Севги имзо қўйдиради.
Чин муҳаббат дилга тағин,
Ўчмас бир нақш ўйдиради.
Ҳеч меҳрга тўймас одам,
Қоринничи тўйдиради-
Бир хўплам сув, бир чимдим бол-
Ва бир тишлам нон севгилим.
Жазирама ёндирганда,
Қанотларим бўлсин пана,
Кўзи ўткир бургутдирман,
Олов юрак, олов тана.
Қадрим билмай қахрим билмай,
Қасосим билмасдан яна-
Бир бошқуш бир калхат билан,
Олишмагин дон севгилим.
Бағрим тўла жароҳатлар,
Чаён зоти кетган нишлаб,
Бу дунёнинг ишларига,
Ҳайрат бармоғимни тишлаб-
Ўтирибман ўстирганча,
Севги гулин парваришлаб,
Қувончли кунлар тез ўтар,
Гўёки бир он севгилим.
Вафо тожин улоқтирма,
Бошгинангдан жон севгилим.
Ҳув анордек кўряпсанми,
Менинг бағрим қон севгилим.
Бўлсанг аҳдга садоқатли,
Жаннатда бўл мен-ла бахтли,
Гар ҳиёнат қилар бўлсанг,
Жаҳаннамда ён севгилим.
@A_meshayan
03:31-02.01.2024
Абдураҳмон Мешаян