Тарбиячининг дам олиш кунига бағишланади
Мазза қилиб дам олдим
Ахир бугун якшанба,
Мазза қилиб дам олдим.
Кечқурун қилган ишим,
Бир-бир рўйхатга солдим.
Эрта азонда туриб,
Тайёрладим нонушта.
Дадаси ухлаяпти,
Хуррак отиб болишда.
Тезда бориб дўкондан,
Келтирдим янги қаймоқ.
Сабаби хўжайиним,
Салгина чучук томоқ.
Иссиққина қатлама,
Тайёрладим нахорга.
Ичига кўкат солдим,
Ўхшасин деб бахорга.
Ҳаммасини бир пастда,
Туширишди қоринга.
Дастурхонни тозалаш,
Қолди яна хотинга.
Йиғиштириб уйларни,
Хамир қордим нон учун.
Тандир нон бирам ёқар,
Ҳар бир тирик жон учун.
Ҳамирни ўраб қўйиб,
Кир ювишни бошладим.
Тушлик учун қозонга,
Шўрвани ҳам ташладим.
''Мен шўрва ичмайман''деб,
Дадаси қилди ғашлик.
Чойхонага йўл олди,
Биламан дарди шашлик.
Кирни ёйиб тушликни,
Болалар билан қилдим.
Уларга қараб туриб,
Барига шукур қилдим.
Тандирдан кулиб чиқди,
Нонлар гўё бўғирсоқ.
Бизга ҳам бир қаранг деб,
Чақирди сигир-бузоқ.
Уларга пичан солиб,
Кечга пиширдим палов.
Дадаси етиб келди,
Хидини билиб дарров.
Овқатдан сўнг кирларни,
Дазмолладим бирма-бир.
Бошим қурғур айланиб,
Қўяр эди негадир.
Навбат ўзимга келиб,
Конспект ёзай десам.
Харфлар уч-тўрттадан,
Кўринарди қарасам.
Майли ахир таним соғ,
Шунга кўниб ўтаман.
Келгуси якшанбани,
Мен интиқиб кутаман.
Тарбиячи учун богча,
''Дам олиш уйи''экан.
Болаларнинг шовқини,
''Дам оли куйи''экан.
Барчангизга оналар
Тилаймaн соғлик, тоқат.
Қирқта жони борларим,
Барчангизга минг рахмат
https://t.me/ZukkoTarbiyachi
Мазза қилиб дам олдим
Ахир бугун якшанба,
Мазза қилиб дам олдим.
Кечқурун қилган ишим,
Бир-бир рўйхатга солдим.
Эрта азонда туриб,
Тайёрладим нонушта.
Дадаси ухлаяпти,
Хуррак отиб болишда.
Тезда бориб дўкондан,
Келтирдим янги қаймоқ.
Сабаби хўжайиним,
Салгина чучук томоқ.
Иссиққина қатлама,
Тайёрладим нахорга.
Ичига кўкат солдим,
Ўхшасин деб бахорга.
Ҳаммасини бир пастда,
Туширишди қоринга.
Дастурхонни тозалаш,
Қолди яна хотинга.
Йиғиштириб уйларни,
Хамир қордим нон учун.
Тандир нон бирам ёқар,
Ҳар бир тирик жон учун.
Ҳамирни ўраб қўйиб,
Кир ювишни бошладим.
Тушлик учун қозонга,
Шўрвани ҳам ташладим.
''Мен шўрва ичмайман''деб,
Дадаси қилди ғашлик.
Чойхонага йўл олди,
Биламан дарди шашлик.
Кирни ёйиб тушликни,
Болалар билан қилдим.
Уларга қараб туриб,
Барига шукур қилдим.
Тандирдан кулиб чиқди,
Нонлар гўё бўғирсоқ.
Бизга ҳам бир қаранг деб,
Чақирди сигир-бузоқ.
Уларга пичан солиб,
Кечга пиширдим палов.
Дадаси етиб келди,
Хидини билиб дарров.
Овқатдан сўнг кирларни,
Дазмолладим бирма-бир.
Бошим қурғур айланиб,
Қўяр эди негадир.
Навбат ўзимга келиб,
Конспект ёзай десам.
Харфлар уч-тўрттадан,
Кўринарди қарасам.
Майли ахир таним соғ,
Шунга кўниб ўтаман.
Келгуси якшанбани,
Мен интиқиб кутаман.
Тарбиячи учун богча,
''Дам олиш уйи''экан.
Болаларнинг шовқини,
''Дам оли куйи''экан.
Барчангизга оналар
Тилаймaн соғлик, тоқат.
Қирқта жони борларим,
Барчангизга минг рахмат
https://t.me/ZukkoTarbiyachi