ҚАДАР
Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида: "Мен юз йил яшайман!", деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт билан вафот этди!
Буни ажал дейдилар. Гарчи сабабларини қилиб эҳтиёт бўлишга буюрилган бўлсакда, бу умримизни узайтириб қўймайди. Ёки бепарволик қилиб сабабларни унутсакда, умримиз қисқариб қолмайди. Кўп соғлом инсонлар тўсатдан вафот этишган. Беморлар эса яшаб юришибди.
Америкалик Стаматис Морайтис 1976 йилда саратон билан касалланди. Онколокка мурожаат қилганида унинг олти ойгина умри қолганини айтишди. Стаматис 2012 йилгача яшади. Хотини уни қайта кўрикдан ўтишга мажбурлади. Мажбур бўлиб унга ташхис қўйган онколог қабулига келди. Онколог вафот этганига анча йил бўлган экан!
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан сўрашди:
— Нега Сулаймон алайҳиссалом қушлар орасидан Ҳудҳудни зиёрат қилдилар?
- Чунки Сулаймон алайҳис салом сув топа олмаганида Ҳудҳуд сувнинг ўрнини кўрсатган эди. Ҳудҳуд ер остида сув борлигини билар эди!
— Нега унда Ҳудҳуд ерга тузоқ қўйилса ва устини тупроқ билан беркитиб қўйилса кўрмайди?!
— Тақдир олдида кўз кўр бўлади-да!
Абдуқодир Самарқандий