Forward from: Yurist Konsultant
Савол: Ассалому алайкум мен фаолият олиб бораётган ташкилоттда бир ходим узлуксиз 15 кундан бери хеч қандай сабабсиз ишга келмаяпти қандай қонуний чора кўрсам бўлади?
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 161-моддаси 2-қисм 4-5 – кичик бандларида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишнинг қуйидаги асослари келтирилган:
4) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;
5) ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади;
Шунингдек таъкидлаш керакки, меҳнат шартномасини ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилиш интизомий жазо чораси бўлиб, у ушбу Кодексда белгиланган интизомий жазоларни қўллаш тартиби ва муддатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Интизомий жазо чорасини қўллаш тартиби қандай?
Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) интизомий жазо турлари сифатида келтирилган.
Демак, мехнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш деб нималар топилиши ҳақида ички локал ҳужжатлар (ички меҳнат қоидалари, жамоа шартномаси, ҳодим билан тузилган меҳнат шартномаси)да белгиланади.
Агар юқорида келтирилган ҳужжатларда ишга сабабсиз келмаслик меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш деб топилиши белгиланган бўлса, 161-модда 2-қисм 5-кичик банд билан, агар бу келтирилмаган бўлмаса, 4-кичик банд билан интизомий жазо қўллаган ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги факти аввал интизомий жазо (хайфсан, жарима) қўллаш билан, шундан сўнг бир йил ичида қайтадан интизом бузилиши даъвом этса, бу ҳақида тегишли тартибда 161-модда 2-қисм 4-кичик банд билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлиб хизмат қилади.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишида тегишли тартибда интизомий жазо қўллаган ҳолда МКнинг 161-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди ҳамда 312-модданинг 1-қисм 3-банди (меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).) билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлади.
Интизомий жазо қўллаш ҳақида алоҳида пост жойланади...
Савол юбориш👇👇
📥 @YuristKadr_konsultatsiya
Каналга аъзо бўлинг: @Yurist_Baratov