57 ЙИЛЛИК ОРЗУ
Чўлигулистон МФЙ Миришкор қишлоғида жойлашган 23-мактабдан 205 нафар ўғил-қиз таълим олишади. Мактаб биноси 1968 йилда қурилган. Миришкорлик каттаю кичик мактабларида спорт зали қурилиб, ёшлар шуғулланишлари учун шароитлар яратилса, дея орзу қилишарди. Мана, бугун уларнинг орзулари рўёбга чиқди.
Ўтган 2024 йилда мактаб жамоаси ,,Ташаббусли бюджет" лойиҳасига спорт зали қуриш таклифини киритишиб, ғолиб чиқишганди. ,,Меркурий строй монтаж" МЧЖ томонидан ,,Ташаббусли бюджет" лойиҳасидан ютиб олинган 1350 млн сўм маблағ эвазига қисқа қурсат--3.5 ойда замонавий спорт зали қуриб битказилди.
Янги қуриб битказилган спорт зали очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла, ички ишлар, мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар қишлоқ аҳлини ятнги спорт иншоати билан қутлашди. Қишлоқ аҳли аввало Президентимиз, қолаверса, бу хайрли ишга бош қўшган раҳбарларга миннатдорчилик билдиришди.
Қурувчи мактаб директорига рамзий калитни топширди. Ўз навбатида миннатдорчилик рамзи сифатида қурувчига тўн-дўппи кийдирилди.
Нуронийлар рамзий тасмани қирқиб, бинони очиб бердилар. Иншоат кўп йиллар хизмат қилиши, чемпионлар чиқишини тилаб, дуолар қилинди.
Ёзёвондаги тезкор хабарлар
👉 @Yozyovonliklar_TV каналида