Порахўр қозини жазолаш
Тарихчи Геродотнинг ҳикоя қилишича, Эрон шоҳи Доро I қозиларга ҳалол бўлишни васият қилган. М.а. VI асрларда Сисамн деган қози бўлиб, у пора олишдан уялмаган. Подшо ноиби Камбис II қозилар мустақил ва виждонли бўлиши учун сабоқ беришга аҳд қилди. У пора олган қозини қатл этиб, терисини шилиб, ундан камар қилишни буюради. Сўнг ушбу камар тасмалари билан кейинги қозилар курсисини безатишни амр қилади. Тақдирни ҳазилини кўрингки, навбатдаги қози қилиб ўлдирилган аввалги қози Сисамнинг ўғли Отан тайинланади. Подшо унга бирор бир қарор чиқараётганида қайси курсида ўтирганлигини ёддан чиқармаслигига буюради. Шу орқали форслар қозилар олган порасининг баҳоси қандайлигини англашларига эришишган.
Ушбу воқеа тасвири бизнинг кунларга 1489 йилда голландиялик рассом томонидан ишланган сурат орқали етиб келган. Асар буюртма асосида ишланиб, давлат мулозимларини тарбиялаш мақсадида Брюгге шаҳар ҳокимияти биносига осиб қўйилган.
Reaksiya bosamiz👍🔥
@Yo'qolgan_tarix — o'tmishdan bugunga bitiklar!