ОХИРАТГА ЗАҲИРА ҲИСОБОТИ(06.01.2025 й. ҳолатига) Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Сиз кафил сифатида берган, эҳсон сифатида йиғилган ва эҳсон ҳисобига тежалган жами
108.049.765 сўм (
29.100.965 сўми ав. ҳафтадан қолдиқ) пулларнинг
76.600.000 сўмига 383 та оилаларга 18 турдаги озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан харид қилиниб, жами
383 та рўзғорлик тайёрланди.
Ўтган ҳафтада кафилликдаги хонадонлар сони
379 (379) та бўлиб, ўзгаришсиз қолган.
Шунингдек,
қўшимча 4 та хонадонга рўзғорлик эҳсон ҳисобидан қилинди (кафиллик эмас). Хусусан, аввалги ҳафтадан 04.01.2025 йил ҳолатига жами
29.100.965 сўм эҳсон заҳира сифатида ўтган.
Ўтган ҳафтада (29.12.2024 - 04.01.2025) кафиллик пулларидан ташқари (кафиллик пули эмас) жами
1.022.500 сўм миқдордаги маблағлар эҳсон қилинган.
Бундан ташқари, қўшимча маҳсулот қўй ва мол гўшти (1866000) ва ун (260300) эҳсон қилингани ҳисобига жами
2.126.300 сўм иқтисод қилинган.
Шу тариқа, ўтган ҳафтада кафиллик пулидан ташқари эҳсонлар ва кафиллик пули тежалиши ҳисобига,
32.249.765 сўм (29100965+1022500+2126300) эҳсон пули ҳосил бўлган.
Бу эҳсонларнинг 800000 сўмига кафилликка олинмаган қўшимча 4 та оилага рўзғорлик қилинди, 31449765 сўм маблағ кейинги ҳафта рўзғорлиги учун заҳира сифатида олинди. Ҳар бир оилага қилинган рўзғорлик суммаси
200000 сўмни ташкил этди.
2025 йил 5 - 6 январь кунлари ушбу рўзғорликлар
1446 нафар етим, бева ва мискин мақомидаги инсонлар яшайдиган жами
383 та хонадонга етказиб берилган.
Мазкур
383 та хонадонларда
592 нафар етим,
339 нафар бева,
515 нафар мискин мақомидаги инсонлар бор. Мискинлардан
207 нафари фақат мискинлар яшайдиган
52 та оиладан, қолган
308 нафари етим ва бевалар билан бирга яшайдиган моддий ёрдамга муҳтож инсонлардир.
Аллоҳ таоло берилган нафақаларни даргоҳида бериё қабул қилсин ва эҳсон қилгувчиларни умрларини охирига қадар етимга яхшилик қилгувчилар қаторида қилсин! Охиратларига заҳира бўлсин! Қиёматда "етимнинг кафили, бева ва мискинга яхшилик қилгувчи" деган мақом билан Ўзига юзланишликни насиб этиб, Фирдавс жаннатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилсин! Амиин!
Телеграмдаги каналимиз:@YETIMKAFILI