Эскини ямагунча эсинг кетади
Аномал совуқ янги ва эски Ўзбекистоннинг асл башарасини кўрсатиб берди: барча коммуникация тизими чириган, деярли ҳаммаси СССР пайтида қурилганлардир.
Масалан, ҳозир бирор жойда чироқ ўчса, авария: трансформатор ё куйган, ё ёниб кетган. Уни, албатта, ямаш, тузатиш керак. Ҳозир қарийб ҳамма энергетик авариялар фақат ямаляпти, яъни вақтинча бартараф этиляпти холос. У эртага яна портлайди, яна музлайди, яна ёнади. Чунки ҳаммаси эски.
Ҳокимлар, вазирлар, сектор раҳбарлари ва умуман барча амалдорлар эса қўл бошқарувидан оёқ бошқарувига ўтиб олишган, авария жойларига бориб, ўзини кўрсатиш билан овора. Гўё улар бормаса, муаммо ҳал этилмайдигандек.
Эски коммуникацияни ямаш, таъмирлаш вақтинчалик ечим холос. Ҳафта-ойдан кейин у яна бузилади. Чунки шу пайтгача ҳам улар фақат ямалиб келинган.
@yangiyolliklar