Хавфсиз ҳудуд долзарб 50 кунлик махсус профилактик тадбири давомида, Яккабоғ тумани ИИБ Пробация хисобида туриб, жазо ўтаб келаётган махкумлар ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилади. Табдир сўнгида 4 нафар махкумларга турли йўналишлар бўйича йўлланмалар берилди. Шундан сўнг туман ИИБ биносида ЖИБ Яккабоғ туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда назорат остидаги махкумларнинг 17-нафарига инсонпарварлик тамойили асосида ЖКнинг 73-моддаси қўлланилиб, жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод этилдилар. Мажлис сўнгида ЖИБ Яккабоғ туман суди раиси Адолат Хамраева ўз сўзини якунлар экан, келгусида махкумлар томонидан қайта жиноятлар содир этилишининг оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берди.
Каналга уланиш 👇
https://t.me/Yakkabognewsuz
Каналга уланиш 👇
https://t.me/Yakkabognewsuz