ЧИН ДЎСТ БЕР
Бир умидвор бандангман,
Зор қилма, қилма жудо,
Сохталардан чарчадим,
Битта чин дўст бер Худо.
Ёлон сўзни билмаган,
Ҳушомаддан кулмаган,
Пулимга дўст бўлмаган,
Битта чин дўст бер Худо.
Мени жондан суйгувчи,
Жон чексам оҳ ургувчи,
Йўқ кунимда тургувчи,
Битта чин дўст бер Худо.
Синовлар кўп зиёда,
Бирда от, бир пиёда,
Бу ёлоғончи дунёда,
Битта чин дўст бер Худо.
Кулиб тиғ санчмайдиган,
Сирларим очмайдиган,
Йиқилсам қочмайдиган,
Битта чин дўст бер Худо.
Денгиздек тўлди сабрим,
Ҳозондек сўлди қадрим,
Ёлвораман эй тангрим,
Битта чин дўст бер Худо.
Умрим берай онига,
Соф, тиниқ имонига,
Жоним тутай жонига,
Битта чин дўст бер Худо.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Бир умидвор бандангман,
Зор қилма, қилма жудо,
Сохталардан чарчадим,
Битта чин дўст бер Худо.
Ёлон сўзни билмаган,
Ҳушомаддан кулмаган,
Пулимга дўст бўлмаган,
Битта чин дўст бер Худо.
Мени жондан суйгувчи,
Жон чексам оҳ ургувчи,
Йўқ кунимда тургувчи,
Битта чин дўст бер Худо.
Синовлар кўп зиёда,
Бирда от, бир пиёда,
Бу ёлоғончи дунёда,
Битта чин дўст бер Худо.
Кулиб тиғ санчмайдиган,
Сирларим очмайдиган,
Йиқилсам қочмайдиган,
Битта чин дўст бер Худо.
Денгиздек тўлди сабрим,
Ҳозондек сўлди қадрим,
Ёлвораман эй тангрим,
Битта чин дўст бер Худо.
Умрим берай онига,
Соф, тиниқ имонига,
Жоним тутай жонига,
Битта чин дўст бер Худо.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim