УНУТИБ ҚЎЙДИК
Меҳр муҳаббатни кўзларин ўйдик,
Кибр ҳавони биз ғурурга йўйдик,
Нафсимиз зўр келди имонимиздан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кечани унутдик бугунни кўриб,
Виждон ғаним бўлди, дўст бўлди фириб
Самимий ҳисларни бир четга суриб,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Дунё ахтардик биз кундуз тунидан,
Пул деб қиличимиз чиқди қинидан,
Бойлик устун бўлди оға-инидан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кибр қўшар бўлдик саломимизга,
Миннатдан зеб бердик каломимизга,
Шайтон шерик бўлди таомимизга,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гоҳо хиёнатни пинжида ётдик,
Дўст қолиб душманни ошини тотдик,
Дийдалар тош қотди, тошдек тош қотдик,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гуноҳни кўп қилдик, савобимиз оз,
Гоҳо яшашимиз кофирларга хос,
Эҳсонни кўрк учун қилганимиз рост,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Қалбан қашшоқ бўлдик,жисман бўлдик бой,
Инсоф диёнатга қолдирмадик жой,
Қўшни аза тутса қилдик базм,тўй,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кўзимиз очиғу,кўзларимиз кўр,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
✍Хуршид Карим
Меҳр муҳаббатни кўзларин ўйдик,
Кибр ҳавони биз ғурурга йўйдик,
Нафсимиз зўр келди имонимиздан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кечани унутдик бугунни кўриб,
Виждон ғаним бўлди, дўст бўлди фириб
Самимий ҳисларни бир четга суриб,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Дунё ахтардик биз кундуз тунидан,
Пул деб қиличимиз чиқди қинидан,
Бойлик устун бўлди оға-инидан,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кибр қўшар бўлдик саломимизга,
Миннатдан зеб бердик каломимизга,
Шайтон шерик бўлди таомимизга,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гоҳо хиёнатни пинжида ётдик,
Дўст қолиб душманни ошини тотдик,
Дийдалар тош қотди, тошдек тош қотдик,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Гуноҳни кўп қилдик, савобимиз оз,
Гоҳо яшашимиз кофирларга хос,
Эҳсонни кўрк учун қилганимиз рост,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Қалбан қашшоқ бўлдик,жисман бўлдик бой,
Инсоф диёнатга қолдирмадик жой,
Қўшни аза тутса қилдик базм,тўй,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
Кўзимиз очиғу,кўзларимиз кўр,
Одамгарчиликни унутиб қўйдик.
✍Хуршид Карим