МАНЧЕСТР СИТИ-РИЯЛ
Икки гигант тўқнашуви,
Бугун кўкда учган ҳурман.
РИЯЛ зўр-ку, аммо бугун
Мен СИТИга муҳлисдурман.
Абдуқодир бугун исминг,
Бутун дунё наздидадир
Дунёнинг зўр ҳужумчиси,
Оёқларинг остидадир.
Номинг достон бўлсин сенинг,
Ўйингни бошла ука,
Виннисиус, Мбаппега,
Елка қўйиб ташла ука.
Қани укам Европага,
Ҳимояни ўргатиб қўй,
Ўша учқур Белленгемга,
Паткатингни кўрсатиб қўй.
Икки гигант тўқнашуви,
Кўрган кўзлар завққа тўлар,
РИЯЛ, СИТИ билмадим-у,
Аниқ ўзбек ғолиб бўлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Икки гигант тўқнашуви,
Бугун кўкда учган ҳурман.
РИЯЛ зўр-ку, аммо бугун
Мен СИТИга муҳлисдурман.
Абдуқодир бугун исминг,
Бутун дунё наздидадир
Дунёнинг зўр ҳужумчиси,
Оёқларинг остидадир.
Номинг достон бўлсин сенинг,
Ўйингни бошла ука,
Виннисиус, Мбаппега,
Елка қўйиб ташла ука.
Қани укам Европага,
Ҳимояни ўргатиб қўй,
Ўша учқур Белленгемга,
Паткатингни кўрсатиб қўй.
Икки гигант тўқнашуви,
Кўрган кўзлар завққа тўлар,
РИЯЛ, СИТИ билмадим-у,
Аниқ ўзбек ғолиб бўлар.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim