ХИТОЙ ТЎҒНОҒИЧИ
Бомдод намозига азон айтилди. Уйимнинг деразаси қаттиқ таққиллай бошлади, одатда дадам бомдодга уйғотиш учун бир икки йўталиб қўярдилар, бу ким бўлди?
- Дада, оподдомлани мазалари бўлмай қолди, тез чиқинг дада.
Бу кенжа ўғлим Исломбекни овози эди.
- Ҳозир болам, дедимда ўрнимдан дадамни уйларига отилиб кирдим. Дадам диванга ёнбошлаган холда ётардилар, ранглари бўғилиб кетган, оғизлари бир томонга қийшайиб хушсиз эдилар.
- Тез танометрни олиб берчи дедим ўғлимга.
Давленияни ўлчадим, 200 дан юқорини кўрсатаяпти, ё Аллоҳ.
- Тез ёрдамга телефон қил.
Нима қилиш мумкин, қандай йўл тутиш мумкин, холат ўта оғир, дадам инсульт бўлибдилар.
Бирданига қаердадир инсультга қарши "китайская булавка" усули ҳақида ўқиганим ёдимга тушди.
- Игна бер, тез бўл.
- Қанақа игна, шприцники бор бўладими?
- Бўлаверади, фақат тезроқ.
Янги шприц игнасини топиб беришди, бўлади, тайёр стерилланган экан.
Дадамни ётган жойларидан тиклаб ўтқаздик, ўтирган холатларида ўнта бармоқланини учига игна билан бир миллиметрни мўлжал қилиб тешдим. Икки қулоқни юмшоғини бир оз ушлаб чўзиб қўйиб юбордим, қулоқлар юмшоғи оқиш тусга кирганда уларниям тахминан бир миллиметрдан икки жойидан тешдим.
Дадам аста кўзларини очдилар, қийшайган оғизлари аста ўрнига қайтди:
- Ҳа болам, тинчликми, менга нима бўлди?
Алхамдулиллаҳ, иншааллоҳ инсульт ўтиб кетди, дадам бемалол гапира бошладилар:
- Ҳаммаси яхши, х ҳеч нарса бўлмади дадажон, бомдод ўқигани чиқдик холос дедим ўзларига холатни билдирмаслик учун.
Шу орада " тез ёрдам" ҳам етиб келди:
- Яхшиларку, телефонда жуда ваҳима қилиб чақиргандинглар, деди врач.
Бўлган ишни айтиб бердим:
- Яшанг ака, бизга ҳам билим бўлди, аммо оподдани олиб кетиб ҳеч бўлмаса уч кун назорат қилишимиз керак.
- Мен баннисага ётмайман, касал эмасман, деб дадам рози бўлмадилар. Аммо врач кўнмай шифохонага ётқазди.
Икки кундан сўнг таксига ўтириб шифохонадан "қочиб" келдилар.
Шу воқеагаям 5 йилдан кўпроқ вақт ўтди, алхамдулиллах кейин ҳам инсульт асоратлари қайтарилмади. Сизларга ҳам билим бўлсин учун ёзиб қўйдимда.
Бармоқлар тешилганда кўп қон чиқмайди, жуда борса бир томчи қон чиқади холос.
МУҲАММАД ИКРОМ
@Xoja_masjid