Якунланаётган деҳқончилик йилида Хива туманида эришилган ютуқлар ва келгуси йил учун белгиланаётган янги режалар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Б.Мирзамова, мазкур Кенгаш бош мутахассиси Э.Мамараҳимов, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Хоразм вилояти бўйича ҳудудий вакили Р.Қурбонов ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Э.Ахмедов ҳамроҳлигида туманнинг Парчанхос маҳалласидаги Машарипов Полван ва Оллаберганов Оллаберган, Қушчикаттабоғ маҳалласидаги Абдуллаев Палванназарлар хонадонида бўлиб, томорқасида қилинаётган ишларни кўздан кечиришиб, тўқсонбости усулида экилган экинларга куз-қиш мавсумида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича керакли маслаҳатлар ва маълумотлар беришди. Шундан сўнг ишчи груҳи ПҚ-115-сонли қарор ижроси бўйича Хива туманида ташкил қилинган ўқув тажриба участкаси фаолияти билан якиндан танишдилар.