Forward from: •🤍❀ 𝐈𝐲𝐦𝐨𝐧𝐥𝐢𝐔𝐳 (𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲) 🕊
✨ Ибратли ҳикоя
Эр ва хотин ўттиз йил бирга ҳаёт кечирдилар. Ўттиз йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмон нон ёпар эди. Ширмоннинг чекка қисми ёғли бўлганлигидан бу эримга муносиброқ, деган фикрда доимо ўрта қисмини олиб қолиб, чеккасини эрига тақдим қилар эди. Ўттиз йил давомида шу одатни тарк этмади. Ўттиз йиллик бахтли ҳаётларининг бир тонгида аёл одатдагидек ширмоннинг ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сариёғ суртди-да, ноннинг ёғли қисмини эрига бераётганида бирдан ўйланиб қолди:
“Бирга яшаганимга ўттиз йил бўлди. Шу вақт мобайнида ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлаб турсам-да, эримнинг ҳурматидан истагимдан воз кечдим. Шу кунгача эрим учун намунали аёл бўлдим, солиҳ фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларини иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй-хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча куч-ғайрат ва соғлиғимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилганман. Мана энди ширмой ноннинг тепа қисмини ейишга менинг ҳам ҳаққим бордир”.
Шундай қилиб ўттиз йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг ўрта қисмини эрига узатди. Ўзининг беодоблигидан бир оз хижолат ҳам бўлди. Бироқ нафс устун келди. Аммо кутилмаганда эр қувониб, юзлари ёришиб, аёлига табассум ҳадя қилди ва:
– Азизам! Бугун менга қимматбаҳо совға тақдим этдинг. Буни қарагин, мен ширмой ноннинг ўрта қисмини яхши кўрар эдим. Ўзим яхши кўрган қисмини емаганимга ҳам ўттиз йил бўлибди. Бу қисмини ҳар тонг ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган ўрта қисми сенинг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учун буни айтишга, сўрашга ботина олмас эдим. Мана бугун ажойиб кун бўлди!
Аёл юзлари қизарганча ерга қаради. Эрининг қандоқ ҳам мурувватга тўла инсон эканини ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳис қилди. Аллоҳ таоло шундай инсонни унинг тақдирига битиб қўйганидан бутун вужуди шукронага тўлди.
@IymonliUz_Tv - sᴏᴋɪɴ ǫᴀʟʙʟᴀʀ ᴍᴀɴᴢɪʟɪ...🍃❤️🔥