БАҲОРОЙ КЕЛИБДИ.
Ташлаб кетган эди бир йил илгари,
Дийдор насиб этди келибди гали.
Тўққиз ой кутилган фарзанд сингари,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Само пештоқига чизиб камалак,
Катта дошқозонда осиб сумалак,
Қизларнинг сочига тақиб жамалак,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Бодом шохларига илиб гулдаста,
Интизор дилларни этиб дилбаста,
Нозли қадамларин босиб оҳиста,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Ошиқ ариларга ҳадя этиб бол,
Лолақизғалдоқдек яноқлари ол.
Оқ ҳарир куйлакли келинчак мисол,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Экинга тайёрлаб деҳқон ерини,
Наврўз-ла қутлай деб ўзбек элини,
Фаслларнинг эрка гўзал келини,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Ҳар гўшаси гулзор, боғи-бўстонга,
Таърифи сиғмаган минглаб достонга,
Жаннатмакон юртим Ўзбекистонга,
Баҳорой келибди, баҳорой!
САМЕХЖОН КАМАЛОВ.
Самарқанд вилояти.
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A
Ташлаб кетган эди бир йил илгари,
Дийдор насиб этди келибди гали.
Тўққиз ой кутилган фарзанд сингари,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Само пештоқига чизиб камалак,
Катта дошқозонда осиб сумалак,
Қизларнинг сочига тақиб жамалак,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Бодом шохларига илиб гулдаста,
Интизор дилларни этиб дилбаста,
Нозли қадамларин босиб оҳиста,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Ошиқ ариларга ҳадя этиб бол,
Лолақизғалдоқдек яноқлари ол.
Оқ ҳарир куйлакли келинчак мисол,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Экинга тайёрлаб деҳқон ерини,
Наврўз-ла қутлай деб ўзбек элини,
Фаслларнинг эрка гўзал келини,
Баҳорой келибди, баҳорой!
Ҳар гўшаси гулзор, боғи-бўстонга,
Таърифи сиғмаган минглаб достонга,
Жаннатмакон юртим Ўзбекистонга,
Баҳорой келибди, баҳорой!
САМЕХЖОН КАМАЛОВ.
Самарқанд вилояти.
XAYR𑀉I T𐌏𐌽Ᏽ 𐌽𐌏I𑀉A