Доллар курси келаси 3 йилликда қандай бўлади?
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан индикатив курси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети лойиҳасига тегишли прогнозларни киритган.
Келаси 3 йиллик учун кутилма
Унга кўра, 2025 йилга мўлжалланган бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган. Маълумотга кўра, АҚШ валютаси сўмга нисбатан босқичма-босқич мустаҳкамланиши кутилмоқда. Шундай қилиб, 2027 йилга бориб доллар 14 150 сўмга етиши мумкин. Кейинги 3 йил учун кутилаётган ставка қуйидагича:
2025 йил – 13 250 сўм;
2026 йил – 13 725 сўм;
2027 йил – 14 150 сўм.
Экспертлар фикри
Доллар курси прогнози борасида экспертлар турлича фикр билдирмоқда. Баъзилар департаментнинг прогнозини жуда реал деб ҳисобласа, бошқалари жаҳон молия бозорларидаги ноаниқлик туфайли доллар курси янада тезроқ кўтарилиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Иқтисодчи-блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, 2023 йил учун норасмий ва яширин иқтисодиёт қўшилиб қайта баҳоланган ЯИМ ҳажми 101,5 млрд. доллар миқдорида кўрсатилган, 2022 йил учун ҳам қайта ҳисобланган.
👉 @Xabarlar24official
Батафсил https://t.me/+vIV3J7QmtzY5NWJi