#Тахрирсиз
Ҳурматли Қўқон шаҳридаги масъул ташкилотлар: “Электросет”, “Куча чироқ”, Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш хизмати, “ЎзТелеком” ва интернет провайдерлари!
Илтимос, ушбу суратларга эътибор беринг – барчангиз мазкур муаммолар учун масъул ва жавобгарсиз!
Муаммо: Қўқон шаҳрида, Ўзбекистон тумани ҳудудида хусусий тадбиркор томонидан қурилган 4 қаватли кўп қаватли уйга 380V электр кабеллари шаҳарнинг умумий ТП (трансформатор пункти) дан тортилиб, хавфли ҳолат юзага келтирмоқда.
1. Техник шарт масаласи
– Ушбу техник шарт ким томонидан берилган?
– Нега бундай кўп қаватли уй алоҳида ТП (трансформатор) ёки қуёш панеллари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланишга қабул қилинган?
– Қонунчиликка мувофиқ, ТП’сиз уй фойдаланишга қабул қилинмаслиги керак эмасми?
2. Интернет ва алоқа кабеллари
– Ҳурматли “ЎзТелеком” ва интернет провайдерлари! Кабелларингиз осилиб, хавфли ҳолат яратмоқда. Илова қилиб мустаҳкамланиши керак.
3. Куча чироқлари ва электр столбалари
– Ҳозирда Мукимий шаҳарчасида 58 та прожектор ишламайди.
– 1 та электр устуни ағдарилган (манзил: Мукимий-14 уй орқаси, 2 қаватли коттеж олдидаги гулзор ичида).
– Электр устунлари ўртасидаги масофа 50 метр бўлиши керак, аммо айрим жойларда 100 метрга етган.
– Электр кабелларингиз паст жойлашган, баланроқка кўтариш зарур.
4. Фавқулодда ҳолатлар хизматига мурожаат
– 380V кучланишдаги электр кабели ТП темир форточкасидан чиқарилган ҳолда, ерга 2 метр, одамга 30 см қолган ҳолатда осилиб турибди!
– Агар бу кабеллар портласа, ёнғин чиқса ёки кимдир ток уриши оқибатида ҳалок бўлса, бунга ким жавобгар бўлади? Илтимос, бу хавфни бартараф қилиш чораларини кўринг!
Огоҳлантириш:
Биз мурожаатчилар бу муаммо ҳақида бир марта ёзма равишда мурожаат қиламиз. Агар муаммолар бартараф этилмаса, кейинги мурожаатимиз телевидение орқали бўлиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳурматли масъуллар!