Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳри Навбохор кўчасида осма кўприк мавжуд бўлишига қарамай, 5.16.1 ёки 5.16.2 йўл белгиларининг ўрнатилиши йўл ҳаракати оқимига ноўрин тўсқинлик қилмоқда. Бу ердаги асосий муаммо – пиёдалар учун махсус кўприк бўлишига қарамай, улар барибир йўлни кесиб ўтишга мажбур бўлмоқда, бу эса тирбандликка олиб келмоқда.
Бундай йўл белгилари ҳайдовчилар учун ноқулайлик туғдириб, бозор кунлари вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳолбуки, агар пиёдалар осма кўприкдан фойдаланишга ўргатилса ва назорат кучайтирилса, йўл ҳаракатини сунъий чеклашга ҳожат қолмас эди.
Шу сабабли, мазкур йўл белгилари мазкур ҳудуд учун мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаймиз. Масъул идоралардан вазиятни қайта кўриб чиқиш ва йўл ҳаракатини яхшилаш бўйича самарали чоралар кўришни сўраймиз.