Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 7 киши вафот этди — видеоҚашқадарё вилояти Касби туманида 8 май куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 май куни Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4р-92 Қарши–Таллиқўрғон–Касби–Жейнов автомобиль йўлининг 26-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 7 нафар фуқаро вафот этган.
Шунингдек, содир этилган ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими ҳайдовчи ва фуқароларни йўлда хушёрликка чақирган.
@Denov