#совриндорлар
ПРЕЗИДЕНТ СТИПЕНДИАНТЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 11 декабрдаги буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиянти” ва номдор давлат стипендиялари танловлари ғолибларининг рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, қўмита ҳузуридаги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг талабаси Хуршидова Маржона Аброр қизи ҳамда университетнинг Тошкент филиали талабаси Анарбаева Гулсара Дилшод қизи, Нукус филиали талабаси Мадетова Нилуфар Маҳкам қизи Президент стипендияси соҳиби бўлишди.
Бундан ташқари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетидан 4 нафар, университетнинг Нукус филиалидан 4 нафар ҳамда университетнинг Тошкент филиалидан 2 нафар талабалар “Беруний” ва “Ислом Каримов” номли давлат стипендиялари совриндорлари бўлишди.