Обид аканинг бир ҳикояси менга қаттиқ таъсир қилган. Бу ҳикоя ушмундоқ:
“Парвона” спектаклининг премъераси бўладиган бўлди. Мен отамни таклиф қилдим. Отам премъерага борди. Спектакл қизғин олқишлар остида якунланди. Томошабинлар тарқаб, одам сийраклашиб, ўзимизникилар қолгач, фикрини билай деб отамнинг қошига бордим. Отам залда стулга чўкиб, ғамгин ўтирарди. Шундай кулгули томошадан сўнг у кишининг ғамгин ўтиргани мени ажаблантирди. Мен сўз айтишга ботинолмай жим турганимда отам: “Режиссёрни чақиринглар” деди.
Кўп ўтмай режиссёр бир неча ижодкорлар ҳамроҳлигида залга кириб келди. Отам унга қаттиқ тикилиб: “Спектаклнинг бир жойида биттаси Обидга қараб “Ҳароми!” деб бақиради. Шу сўзни олиб ташланглар”, деди. Режиссёр ҳовлиқиб тушунтира кетди: “Юнус ота, ахир бу спектакл, бадиий асар-ку. Бу сўз сизнинг ўғлингизга эмас, бир фирибгарга, яъни, Ўткурийга қаратиб айтилаяпти”. Отам бирдан овозини кўтариб гап қайтарди: “Мен бунинг спектакл эканини билмайманми? Нима бўлганда ҳам, Обидга қараб бу сўзни айтишмасин. Агар шу сўзни олиб ташламасанглар, Обид бу ролда бошқа ўйнамайди!”
Охирги гапни айтаётганида Обид Юнусовнинг овози титраб кетди.
Ўз фарзандини хароми деб сўкадиганларга ибрат бўлсин.
🌗🌘🌑🌒🌓
@UzgenHabar