Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ғийбат аёлларнинг энг яхши кўрган мевасидир»
(Ҳасан Ал- Басрий роҳимаҳуллоҳ)
Ғийбат – Исломда қаттиқ қораланган, катта гуноҳлардан бири ҳисобланади. Ғийбат қилиш – бирор инсоннинг ортидан уни ёмонлаб, у ёқтирмайдиган сўзларни гапиришдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғийбат ҳақида шундай деганлар:
"Сизлар ғийбат нима эканини биласизларми?" – деб сўрадилар.
Саҳобалар: "Аллоҳ ва Унинг Расули яхшироқ билади", – дедилар.
Шунда Пайғамбаримиз: "Биродаринг ҳақида у ёқтирмайдиган сўзларни гапиришинг – ғийбатдир", – дедилар.
Саҳобалардан бири: "Агар айтган гапим унда бор бўлса-чи?" – деб сўради.
Пайғамбаримиз жавоб бердилар: "Агар айтган гапинг унда бор бўлса, бу – ғийбатдир. Агар унда йўқ бўлса, бу – бўҳтондир." (Муслим ривоят қилган).
Ғийбат инсон қалбини қорайтиради, биродарликни бузади ва жамиятда фитналар келтириб чиқаради.
┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
Аллоҳга омонатсиз