❗️Шаҳрихонга қатнайдиган Damas ҳайдовчиси бошқа йўналишда “кира” қилгани учун жаримага тортилди
👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг
20 ёшли А.О. “Андижон-Шаҳрихон” йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланиб келган. Бироқ, у йўналишли таксиларда йўловчи ташиш қоидасига риоя қилмасдан, ўз йўналишини ўзгартириб, “Андижон-Асака” йўналишида ҳужжатсиз йўловчи ташиган.Дамасчи танишларга юбориб қўямиз!
Ушбу ҳолат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, суд томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, 680 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришлар натижасида, қарздордан жарима пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
👉🏼 @Uzbekcha_Gap каналига аъзо бўлинг