❓Талабалар стипендияси нега кечикмоқда?
❓Қачон тўланади?
👉 @Uzb1000xilbozor обуна бўлинг...
Стипендия кечикаётганининг сабаби, айни кунларда олий таълим муассасаларининг молиявий тизимини тўлиқ рақамлаштириш ишлари якуний босқичда экан. Хабарингиз бор, рақамлаштириш жараёнлари бир неча йилдан буён давом этмоқда. Масалан, контракт тўловлари илгари фақат банкка бориб тўланарди, талабанинг ҳисобини (ёки қарзини) онлайн кўриб ҳам бўлмасди, маркетинг бўлими эшигида сарғайиш керак эди. Сўнгги йилларда бу тўлиқ рақамлашди, ҳозир битта ЖШШИР рақамини киритиб, контрактни онлайн тўласа бўлади.
Энди навбат стипендияга келибди. Ва бу ҳам тўлиқ рақамли тизимга ўтяпти. Шу сабабли техник томондан кечикаётган экан.
Асосий мақсад, олий таълим тизимида талон-торож ва пул "ейиш"ларнинг олдини олиш, дейишди масъуллар.
❓Қачон тўланади?
Ҳозирда тизим деярли тайёр бўлибди, ҳатто бугундан тўлов бошланибди ҳам. Масалан, 3 та ОТМда — Гулистон давлат педагогика институти, Наманган давлат чет тиллари институти ва Наманган тўқимачилик саноати институтида тўлов қилингани айтилди.
✅ Масъуллар узоғи 3 кун ичида бошқа ОТМларда ҳам босқичма-босқич тўловлар амалга оширилишини айтишди. Катта қисми эртага ўтар экан.
👉 @Uzb1000xilbozor обуна бўлинг...