Давлат ипотека кредити фоизи пасайди
Энди ҳамма ипотека кредитларида фоизлар пасаядими?
Президент фармони билан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз ставкаси туширилди.
Ушбу кредит фоиз ставкаси – Марказий банк асосий ставкаси +6 фоиз қилиб белгиланди (аввал асосий ставка +8 фоиз эди). Бугунги кунда бу 19,5 фоизга тенг бўлади.
Кредит қисқача шартлари:
• муддати – 20 йил;
• бошланғич тўлов – камида 25 фоиз;
• кредит фоизи – 19,5%;
• энг кўп миқдори:
◦ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 500 млн. сўм;
◦ Тошкент шаҳрида – 800 млн. сўм.
Давлат дастури ипотека кредитларини 10 та банкдан олиш мумкин.
Оддий ипотека кредитлари эса 18 та банк томонидан берилади. Кредит ставкаси 24 фоиздан 32 фоизгача.
Марказий банкдан аниқлик киритишларича, бу оддий ипотека фоизига таъсир қилмаган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан бериладиган имтиёзли кредитлар фоизи назарда тутилган.