📚#Марғилон_алломалари
📖 ЎЗЛАРИНИ МУНОСИБ БИЛМАГАНЛАР
Ибратли ери шундаки, Мавлавий домла хизмат қилиб назар топган бўлишига қарамай, ўзларини бу даргоҳга муносиб билмаганлар. Бу ҳақда шундай дейдилар:
«Баъзан, дарсга борсам биров қилмишларим ҳақида Охунд дадамни хабардор қилгандек бўларди. Буни шунга ишора қилиб ўтишларидан сезардим. Бундан «Бу даргоҳда менга насиба йўқ экан», деб хулоса қилардим. Эртасига бу хақда оғиз очмас эдилар. «Сенга гап таъсир қилмагани учун мана индамай ҳам қўйдилар», деб яна ўзимни маломат қилар эдим».
Устознинг ушбу сўзи Самнудийнинг «Шогирд ўзида фазилат кўрса, буни устоз хизматидан, агар ёмонлик кўрса, буни ўз нафсининг ёмонлигидан билсин», деган сўзига мувофиқ эди.
У зот яна айтадилар: «Шайхлар мурид то нисбат кувватини топиб унга ўрнашмагунича уни айбламайдилар, қилган хатоси учун койимайдилар. Ундан содир булаётган баъзи камчиликларни афу қилиб турадилар. Качонки, унда нисбат куввати пайдо бўлгач, ундан содир бўлган нолойиқ ишлар учун ўрнида жазо ва койиш берадилар. Шунинг учун мурид ўзида нисбат кувватини топса, ҳар нафас ўз аҳволига хушёр бўлсинки, токи унга шу хилда жазо ва койиш келиб қолмасин!».
Аҳмад ибн Яҳё Абюрий ёзадилар: «Устоз шогирддан рози бўлса хотиржам бўлиб қолмаслиги учун хаётлик чоғида уни мукофотламайди. Устоз вафот топгачгина унинг натижасини кўради».
Алоуддин куддиса сирруҳу айтадилар: «Ҳар бир янги толиб бир яхши иш қилса, устоз уни мақтаса, бу мақтов унинг нафсига ёқса, бунинг зулмати толибга яқин қариндоши билан зино қилганнинг таъсиридан кам эмасдир».
📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ОЛИМ БЎЛИШ ОСОН АММО... ( ёхуд Мавлавий Мажруҳ Ёзёвоний қиссаси)" китобидан.
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok