📚#Марғилон_алломалари
❕ СЕНГА "ДУШМАНЛИК” ҚИЛИБДИ-КУ!
Абдуллажон махдум талабалик пайти очлик ва қувватсизликдан юролмай қоладилар. Ўша кезларда Ҳўжандга борган Мўминжон ҳаким ҳамдарс шеригининг аҳволидан хабар топгач кўргани боради. Унинг аҳволини кўриб шундай тавсия қилади.
— Қўй гўштини беҳи новдасига ўтказиб чала пишириб сувини сўр. Иншааллоҳ, кувватга кирасан. Акс ҳолда, ҳалок бўлишинг турган гап!
Бир илож қилиб гўшт топиб келтирган махдум домла бир неча кун у айтганидек муолажа қиладилар. Натижада юзларига ранг югуриб, секин-аста қувватга кирадилар. Яна дарсга қатнай бошлайдилар. Буни кўрган устоз қизиқсиниб сабабини сўрайди. Абдуллажон Махдум Мўминжон ҳаким келгани ва унинг маслаҳатини айтадилар. Буни эшитган устоз "Ҳай-ҳай, ошнанг дўстлик қиламан, деб душманнинг ишини қилибди-ку! Парҳезкор қилиш ўрнига сени баданпарвар қилиб кўйибди-ку!" дейди.
Ажабо! Очликдан силласи қуриб ётган беморга муолажа буюриш душманлик саналадими?! Саломатлик учун ейиш баданпарварликка кирадими?! Йўқ албатта!
Устоз Умархон махдум буни яхши билган. Бироқ, унинг бу сўзлари шогирд руҳини чиниқтириш, илм йулида етадиган машаққатларга сабрли бўлишга ундаш эди.
📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "МЕҲРОБДАН ТАРАЛГАН САДОЛАР" китобидан.
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok